Рамазон ойида таом сотаётган одамнинг ҳукми нима?

Савол: Ҳозирда улуғ ой Рамазон ойида мусулмонликни даъво қилиб бемалол таом пишираётган ва шу пишираётган таомини ҳидини ташқарига чиқариб, рўзадор бўлган мусулмонларга озор бериб, чойхоналарни ишлатаётган одамларнинг ҳукми нима? Буларнинг топаётган пулини ҳаром дея оламизми?

Бахтиёр.

Жавоб: Гуноҳ ишга ёрдамлашиш, унга шароит яратиб бериш шу гуноҳга баробар шерик бўлишни англатади. Рамазон кунида мусулмонлар яшайдиган ҳудудда таом пишириб сотиш қаттиқ гуноҳдир. Бу йўл билан топилган пул ҳалол бўлмайди.