Барзах олами – қабр азоби ва қабрдаги роҳат (1)
Бўлимлар: Қиёмат
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
- Қуръон ва Суннат асосида ёзилган, Ислом уламолари қабул этган, энг ишончли китоблардан бири «Ақидаи Таҳовийя» матни ва имом Ибн Абил Иззнинг шарҳлари;
- Қабр азоби ҳақида бир қанча ояти карималар ва кўпдан кўп ҳадиси шарифлар собит бўлган;
- Қабр фитнаси ва қабр ҳаёти ҳақида Баро ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шариф ва унинг шарҳи;
- Инсон вафот этаётган пайти унинг олдига ўлим фариштаси билан бирга раҳмат фаришталари ёки азоб фаришталари келиб жонини оладилар;
- Вафот этган инсон қабрга дафн қилинганида «Мункар» ва»Накир» исмли фаришталар келиб «Раббинг ким, дининг нима ва сизларга юборилган одам (пайғамбар) ким эди?» деб сўрайдилар;
- Мункар ва Накир деб номланишларининг сабаби;
- Кофир, мунофиқ ва фосиқлар қабрда аламли азоблар билан қийналадилар, мўминлар эса роҳату фароғатда неъматланиб ётадилар;
- Инсонлар ва жинлар «Сақалайн» (икки оғир нарса) деб номланишлари: уларнинг аксариятлари кўпдан кўп гуноҳ-маъсиятлар билан оламга оғир юк бўлиб юрадилар;
- Қабр ҳаёти ғайб (махфий) қилиб қўйилганлигининг ҳикматларидан бири: ҳар бир банда Аллоҳ таолога ўз ихтиёри билан иймон келтириши лозим. Одамлар азобни кўрганларидан кейин иймонга келадиган бўлсалар, ундай иймоннинг нима фойдаси бор?!
- Барзах олами ва Охират ҳаётини бу дунёда инсонлар ожиз ақллари билан тасаввур қила олмайдилар;
- Қуръон ва Суннат маъноларини тўғри англаш учун саҳобаи киромлар ва салафи солиҳларнинг тафсир ва шарҳларига мурожаат қилишимиз шарт;
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг замонларидан бошлаб уч аср мобайнида яшаган мўминлар ҳақида «энг афзал инсонлар …» деб гувоҳлик берганлар;
- Ислом уммати эътироф этган энг улуғ зотлар ўша муборак асрларда яшаганлар, жумладан: Расулуллоҳ ўзлари, саҳобаи киромлар, улуғ тобеинлар, тўрт мазҳаб имомлари, энг буюк уламо ва муҳаддислар;
- Қабр воқеалари ҳақида Ислом уммати эътироф этган уламоларнинг шарҳларидан иқтибослар;
Podcast: Play in new window | Download