Рўзада ҳуқна қилдириш мумкинми?
Савол:
Соғлигим ёмонлашлагани туфайли диагностика марказига мурожаат қилишга тўғри келди. Айрим касалликларга ташхис қўйиш учун йўғон ичакни ювиш керак бўлар экан. Рўза тутган одамга клизма қилиш мумкинми?
Жавоб:
Аллоҳ касалингизга шифо берсин.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ва Икрима раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинадики, “Рўзанинг очилиши кирган нарсадандир, чиққан нарсадан эмас”.
(Бухорий).
Алмавсуатул фиқҳийяда ”Рўзадорнинг ҳуқнаси” деган бўлимда ёзилади: “Ҳанафийлар ва моликийларга кўра (машҳур қавлда) орқага ҳуқна қилдириш рўзани бузади. Шофеийлар ва ҳанбалийларнинг сўзлари ҳам шундай. Ҳуқна қилдирган одам рўзанинг қазосини тутади”.
Шунга кўра ҳуқнани ё кечқурун оғиз очгандан сўнг қилдириш мумкин ёки кундузи қилдириб, бир кунлик рўзани қазо қилинади.