Таровиҳ намозини якка ҳолда қандай ўқийди?

Савол: Мен турган шаҳарда мусулмон жамоаси йўқ. Бу ҳолда таровиҳ намозини уйда ўқийдими ва неча ракъат ўқийди? Буни жаҳрий ёки махфий ўқиш керакми?

Бахтиёр.

Жавоб: Ибодатингизни Аллоҳ айтгандек адо этиш учун қилаётган ҳаракатингизга Яратганнинг Ўзи ажр ва ёрдам ато қилсин.

Шуни айтиш лозимки, мусулмон инсон мусулмонлар яшайдиган ерда истиқомат қилиши керак. Шунда намозларни жамоат билан адо этиш имкониятига эга бўлади. Сиз то мусулмонларга қўшлиб олгунингизча таровиҳни уйда ўқийсиз. Агар қироатларини узун қилиб, Бақара, Оли Имрон каби сураларни ўқий олсангиз, 8 ракъат ўқишингиз мумкин. Агар қироатларини қисқа қилсангиз, 20 ракъат ўқийсиз.