Пайғамбарларга иймон келтириш
Бўлимлар: Эътиқод
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
- Иймон рукнларидан бири пайғамбарларга ишониш ва эргашиш;
- Инсонлар ҳар қанча ақлу заковатга эга бўлсалар ҳам барибир пайғамбар таълимотига муҳтождирлар;
- Дунё тинчлиги учун ҳам пайғамбарларнинг таълимотлари давом этиши лозим;
- Пайғамбарлик мақоми умумий тарзда икки даражали – нубувват ва рисолат;
- Набийлар ва Расулларнинг ораларидаги фарқлар;
- Энг охирги набий ва энг охирги расул Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам;
- Қуръони карим қиёматга қадар бутун дунё учун ҳидоят ва бахт-саодат манбаидир;
- Пайғамбарлар ҳам Аллоҳнинг қуллари, уларга илоҳлик сифатларини нисбат бериш ширк;
- «(Эй Расулуллоҳ, уларга) айтинг: «Ҳеч шак-шубҳа йўқки, мен ҳам сизлар каби бир одамдирман …»». (Каҳф: 110).
- «Айтинг: «Мен ўзим учун ҳам на фойда ва на зиён етказишга эга бўла оламан. Магар Аллоҳнинг хоҳлагани бўлур …». (Аъроф: 188).
- Пайғамбарлик фақат ва фақат Аллоҳнинг ихтиёридир, ҳеч ким ўзича ҳаракат қилиб пайғамбарлик мақомига етолмайди;
- Авлиёлик – Аллоҳга дўст бўлиш мартабасига Шариат кўрсатган йўлдан юриб эришиш мумкин;
- Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ томонидан олиб келган Ислом таълимоти ҳамма томонлама мукаммал дин, Аллоҳнинг дини ҳеч қандай ривожлантиришга муҳтож эмас;
- Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюк фазилатлари;
- Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш ҳар бир инсонга фарз айн;
- Инсофли кофирлардан баъзи мутафаккирларнинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида айтган гувоҳликлари.
Podcast: Play in new window | Download