Ҳаёту мамотимиз Ягона Аллоҳнинг Ўзига қуллик қилиш учун
Бўлимлар: Эътиқод
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
- Барча илоҳий китобларнинг хулосасини ўз ичига олган ояти карима;
- «Сенинг Ўзингагина ибодат қиламиз ва Сенинг Ўзингдангина ёрдам сўраймиз». (Фотиҳа: 4)
- «Айтинг (эй Расулуллоҳ) : «Мени Парвардигорим Тўғри йўлга, Рост динга — Ҳақ Йўлга мойил бўлган Иброҳимнинг миллатига ҳидоят қилди. У мушриклардан бўлмаган эди». Айтинг (эй Расулуллоҳ) : «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир. Мана шунга (яъни ягона Аллоҳга ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйинсунгувчиларнинг аввали — пешқадамиман». Айтинг: «Аллоҳдан ўзгани Парвардигорим дейинми?! Ахир У барча нарсанинг Парвардигори-ку?! Ҳар бир жоннинг қилган гуноҳи фақат ўз зиёнига бўлур. Ҳеч бир кўтаргувчи (яъни гуноҳкор жон) ўзга жоннинг юкини (яъни гуноҳини) кўтармас. Кейин Парвардигорингизга қайтишингиз бор. Бас, У сизларга ихтилоф қилиб ўтган нарсаларингизнинг хабарини берур»». (Анъом: 161-164)
- «Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим». (Зориёт: 56)
- Ибодат сўзининг луғавий ва истилоҳий маънолари ва ибодатнинг баъзи турлари;
- Ибодат – қўрқув ва муҳаббатнинг чўққиси;
- Диний амалларимиз ҳам дунёвий ишларимиз ҳам Аллоҳ кўрсатган йўлдан чиқмаслиги шарт;
- Аллоҳ Ўзининг энг улуғ расулини энг шарафли мақомларида ҳам «Аллоҳнинг қули» деб номлаган;
- Бало-мусибатлар нидо қилмоқда: эй халойиқ, тавба-тазарруга шошилинглар!
- Савол-жавоблар:
– Пора беришга мажбур бўлган кишининг ҳукми;
– Мунофиқлик белгилари;
– Нуфузли нашриётларда ёзилаётган куфрий, ширкий ва хурофий мақолалардан огоҳлантирув.
Podcast: Play in new window | Download