Қасддан гуноҳ қилиш рўзани бузадими?
Бўлимлар: 03. Рўза, Рамазонга оид қисқа савол-жавоблар
Савол: Рўзадор гуноҳи кабирани қасддан қилса рўзаси бузиладими?
Абдуллоҳ.
Жавоб: Рўзадор қандай гуноҳ қилганига қараб ҳукм қилинади. Масалан, Рамазон пайтида кундузи емоқ-ичмоқ ва шаҳватни қондириш (истимно, жинсий алоқа) гуноҳи кабира саналади ва бу ҳолатларда рўза бузилади. Аммо рўзани бузадиган амаллар қаторида саналмаган бошқа гуноҳлар содир қилса, зоҳиридан рўзаси бузилмайди. Аммо ҳаром ишни қилгани учун гуноҳкор бўлади ва тавба қилмаса, Аллоҳнинг азобига дучор этилади. Инсон Шариатда ҳаром қилинган бирор ишга қўл урар экан, шуни ҳалол деб эътиқод қилмаса, яъни ҳаром эканлигини тан олса, кофир бўлмайди. Агар бирор гуноҳни ҳалол санаса, у кофир бўлади.