Обид қорига суиқасдда айбланаётган Жуковскийга ҳукм 15 декабргача чиқади
Бўлимлар: Матбуот
Бугун Швециядаги Остершунд шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаровга суиқасдда айбланаётган Юрий Жуковский устидан 23 ноябрь куни бошланган маҳкама жараёни якунланди.
Прокурор Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради. Унинг ишонишича, суиқасдга Обид қорининг фаолияти сабаб бўлган.
Суд сўнгида ҳакам Жуковскийни ҳукм эълон қилингунга қадар қамоқда сақланишини маълум қилди. Ҳукм 15 декабргача эълон қилинади.
57 ёшли Обид қори Назаров 2012 йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида номаълум шахс томонидан отиб кетилган.
Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиларидан бўлган Обид қори Назаров ҳамон шифохонада ётибди.
Манба: Озодлик радиоси