Жуковский устидан маҳкаманинг 5-куни

27 Ноябр. Суднинг 5 куни

Соат 10:00

Маҳкама адвокат Рейнерга сўз берилиши билан бошланди. Адвокат Довудхондан Қори акага бўлган суиқасддан кейин тиббий ёрдам берилган патлар ҳақида сўради. Довудхон Қори акани аввал Умео шаҳрида даволанганлари ва кейин Остерсундда узоқ даволанганликларини айтди. Шу билан бирга комадан уйғонганларидан кейин бир неча ой аппаратлар ёрдамида нафас олдиришга тўғри келгани каби маълумотларни айтди.

Кейин  прокурорга сўз берилди. Прокурор бугун айбланувчи курсисида ўтирган Юрий Жуковский 22 феврал 2015 йил 12:30 атрофида Обидхон Назаровни ўз подездларида орқаларидан револверда отганини ишонишини ва жавобгар деб топилиши кераклигини айтди.

Маҳкама давомида буни исботлаганини ва гувоҳлар эшитилганини таъкидлади. Вақтлар воқеа жойига энг тез борган катталардан бўлган Қори аканинг аёллари ва ундан бошқа яна бир швед гувоҳ ёрдамида исботини топган. Айни шу жиноятдан кейин Жуковский Москвага телефон қилгани техник маълумотларда кўриниб турибди.

Рюкзак ҳам соат 12:15да Стромсвеген 2А олдида кўрилмагани ва 12:40 дан кейин гувоҳларнинг кўзига тушгани билдирилди.

Ишлатилган қурол Наган типидаги овоз ўчиргич ўрнатилган майда калибрли револвер бўлиб, рюкзак ичида топилган. Унда 5 та отилмаган патрон ва 2 та бўш гилзаси бўлган.

Имомнинг бошидан ўқнинг 9 та майда парчалари олинган, лекин 2 катта қисми ўз жойида қолдирилган.   Шу вақт орасида бу қурол Стрёмсунддаги бошқа жиноятга боғланмаган. Бундан бу қурол имомни отишда ишлатилган. Қуролда қўл излари қолдирилмагани табиий бўлиб, жиноятчи қуролда ўз изини қолмаслигини истайди.

Ичидан қурол топилган рюкзакга айни бўлган рюкзакни Жуковский сотиб олганини ўзи тасдиқламоқда ва унга тегишлилиги ДНК қолдиқларини текшируви орқали ҳам исботланган.

Лекин Жуковский айтганидек рюкзак ичига Москвадан олиб келган ўйинчоқларини солиб хеч кимга бермаган. Буни Остерсундда унга бошқа шахстелефон қилимаганини  ўзи айтмоқда. Шу нуқтадан кейинг рюкзакни қолдириб Стрёмсундга шунчалик бориб келгани Жуковский томонидан ўйлаб топилган.

Мантиқан энг мос тушаётган вариант Жуковский рюкзакни ўзи билан олиб кетиб имомни отган ва қуролни рюкзакда қолдириб кетган.

Жуковский яна унга топширилган вазифа имомни қидириб топиш ва уни филмга олиш эканни ва яшаш жойлари олдида филмга олганини айтди.

Айни Жуковский ижарага олинган машина бир шахс ичида бўлган холда  2 кун давомида Стрёмсундда тургани ва кўп вақт машина ўт олдирилган бўлгани кўрилгани ва телефон алоқалари гувоҳ ва далиллар билан исботланди. Жуковский топширилган ишдан бошқа қилишга иши бўлмаганидан машина қўйиш жойида машина ичида ўтирган ва магазинга кириб хеч нима сотиб олмагани ва ҳаво совуқлигидан машинани ўт олдириб турган.

Жуковский суиқасд амалга оширилган пайтда Стрёмсундда бўлган, кейин қайтиб келиб имомни отган ва яқинроқда турган ижарага олган машинасида тез кетган ва шу билан боғлиқ равишда ичида револвер бўлган рюкзак машина турган жой яқинида пайдо бўлган.

Ҳамда бу жиноят ортидан Ўзбекистон хукумати турган. Имом режимни таниқли танқидчиларидан ва режим ундан норози кишилардан бўлган.

Жуковский февралда аввалроқ келган пайтида ўзи билан қуроли бўлмаган, қурол билан қўлга тушиб қолиш хавфини олдини олиш бунга сабаб бўлган. Кейинчалик суиқасдни амалга ошириш учун қуролни Латвия томонга бориб олиб келган. Қуролни мамлакатга олиб кириш учун самолёт ўрнига паромни танлаган.

Имомни отишдан олдин бир муддат вақт ўтгани ва телефон мулоқотлари айбланувчи имомни отишни планлаштирганига далолат қилади.

Прокурорнинг таъкидлашича, тергов давомида Жуковский берган маълумотлардаги бир қанча деталлар унинг Швецияда қилган ҳаракатларини анча шубҳа остига олади.

Ушбу деталлардан баъзиси унинг Швецияга гуёки қарздор одамни суратга олгани келгани ва қизиқ томони уша суратга оладиган кишисининг хатто исмини ҳам билмагани, Швеция шимолига жанубда яшайдиган қиз учун совға олиб боргани, яна таъкидлашича у бутун Ямтланд буйлаб айланиб саёҳат қилиб юриш ниятида бўлган. Бироқ телефон сўзлашувларининг тарихи ва тирик гувоҳлар 22-22 февраль кунлари у айнан Стрёмсундда бўлганига далолат қиляпти.

Ниҳоят у дўстининг илтимоси буйича Швецияда фойдаланиб юрган ўз мобил телефонини ахлатга ташлаб юборгани хам жуда қизиқ.

Прокурор бу далиллар айбланувчи жавоб топиб бериши қийин бўлган холат деб ҳисоблайди.

Прокурор охирги сўзида одатда қотилликка уруниш учун бериладиган жазо қотилликка бериладиган жазодек бўлмайди, лекин у бу ишда судяларни қаттиққўл бўлишлари ва умурбод қамоқ жазоси тайинлашларини ва ундан кейин Швецияга алоқаси бўлмаган шахс бўлгани учун Швециядан қайтиб келмайдиган қилиб чиқариб юборишлигини  сўради. Швецияда бошқа давлат томонидан бундай жиноятларнинг содир этилиши қабул этилмаслигининг сигнали бўлиши керак.

Танаффус

Соат 13:45

Адвокат Рейнер сўз олди.

Швеция ўзига олган ушбу қочқинни ҳимоя қилиш мажбуриятини бажара олмади.  Айбланувчининг масаласида эса адвокат ҳам прокурор гапларини тасдиқлашини айтди. Жуковскийнинг ўз даъволари бўйича қилган ҳаракатлари ҳам бир неча жойда айтганларига зид келганини эслаб ўтди.

Гувоҳликлар кўрсатишича у имом яшайдиган жойда суиқасд вақтида бўлган ва суиқасддан кейин тезлик билан Стрёмсундни тез ташлаб кетишини тушунтириб бера олмади.

Бундан ташқари Швециядаги ишларидан кейин ўз гаражида қурол сақлагани учун Россияда ҳам жиноий жазога тортилган. Бу қурол яроқ унга нотаниш нарсалар эмаслигини кўрсатади.

Бундан ташқари Жуковский ҳам имом каби Ўзбекистонлик ва унинг таниши Тигран/Умид шунга ўхшаш яна бир Истанбулдаги қотилликка боғлиқлиги ва имомнинг Ўзбекистон режимининг таниқли танқидчиларидан бўлгани бу ишнинг ортида Ўзбек ҳукумати турганини кўрсатади.

Соат 11:53

Айбланувчи Юрий Жуковскийнинг адвокати Конча сўз олди.

Шу ишга бо0лиқ аввалги маҳкамаларда ҳам айтилганидек сабаблар қандай бўлса ҳам далиллар билан исбот қилиш талаби пастлатилиши мумкин эмас. Ҳамда айбланувчи маълумотни яширишига ҳам ҳаққи борлиги ва бу учун у айбдор саналмаслигини таъкидлади.

Бу жиноятнинг ортида Ўзбекистона турганига ҳам етарлича исбот келтирилмаган. Терговнинг энг катта камчилиги ҳали Жуковскийнинг дўсти ва топшириқ берувчи Тигран/Умид сўроқ қилинмаганлиги ва унинг давлат структураларида ишлаши тасдиқланмаганлигини айтди.

Жуковский Швецияда ўзининг исм ва фамилияси билан юрган, маълумотларини яширмаган. Тергов давомида айбланувчининг ҳодисаларни эсдан чиқарганлиги табиий.

Гувоҳлардан Фаридни чиқишидан ҳеч қандай фойдали маълумот олиб бўлмади. Айбланувчига берилган саволлар ишни ёритишга ёрдам бермайдиган саволлар бўлди. Масалан дўстининг топшириғи билан олинган видеони қандай усулда унга жўнатгани каби.

Остерсундда дўстининг айтганини бажаргандан кейин нега Стокголмга қайтиб кетмаганига Жуковский жавоб берганди. У тайин қилинган одам унга телефон қилмганидан кейин, рюкзакни интернет кафеда тайинлангандек қолдиргандан кейин яна 2 кун Стокголмга келмасдан туриб туришни Умид айтган бўлган.

22 феврал куни айни воқеа содир бўлган жойда бўлгани етарлича исботланмаган. Жуковский ўзи айтишича Стрёмсунд атрофида машина ҳайдаб юрган ва телефон антеннасига боғланишлар шу сабабдан бўлиши мумкин.

Рюкзак жиноят содир этилган жой атрофида топилгани бўйича 3 киши сўроқ қилинди. Ундан 2 таси 13:30 да кўрган бўлса, 1 таси 12:40 да кўрганини айтган. 12:40 да кўрган гувоҳ рюкзак ичини очиб қарамаганини билдирган. Бошқа одам бу рюкзакни ташлаб кетган бўлиши ҳам мумкин.

Қурол эса бу жиноятда ишлатилганида етарли далил йўқ. Ҳамда қуролда ҳеч қандай қўл излари йўқ. Агар Жуковский бу жиноятни қилганида нима учун энг муҳим бўлган қурол билан рюкзакни ташлаб кетади? Бу мантиққа тўғри келмайди.

Машинани ташлаб кетганида калитни ўша ерда ишлаган гувоҳга ташлаб кетмаганини айтмоқда. Бу гувоҳнинг иддаоси айбланувчига ўхшаш шахс калитни унга ташлаб кетганига қарши оғзаки аргумент.

Бу жиноятнинг ортида Ўзбекистон туриши ҳам оғзаки иддаолар, айбланувчининг Ўзбекистон ҳукуматига боғлиқлиги ҳақида ҳам исбот келтирилмади.

Конча охириги гапида бу ишда жуда кўп оғзаки иддаолар кўлтирилмоқда, лекин бу жиноятга гувоҳ бўлган ва Жуковскийни кўрган шахс бўлмагани асосий деб қаралиши керак.

Шу сабабдан уни айбдан озод этилиши керак ва мамлакатдан чиқариб юборилиши керак.

Жуковский ўзига берилган сўзлаш имкониятидан фойдаланмаслиги ва адвокатнинг сўзи етарли деб ўйлашини билдирди.

Шу билан маҳкама танаффусга чиқди ва судя ярим соатдан кейин вақтинчалик ҳукм берилишини билдирди.

Танаффус

Соат 13:06

Суд 15 Декабр куни қарор чиқарилиши ва унгача айбланувчига нисбатан эхтиёт чораси сифатида қамоқда сақлашликка қарор қилди.

Шу билан маҳкаманинг охирги 5- куни ниҳоясига етди.