Жуковский устидан маҳкаманинг 3-куни

25 Ноябр. Суднинг 3 куни

Соат 9:00

Маҳкаманинг 3 куни прокурор Петерссон Жуковскийни сўроққа тутиши билан бошланди.

Прокурор: Швецияга келишдан олдин қидириб топишинг керак бўлган шахсни таниганингда, у имом эканлигини билганингда келган бўлармидинг?

Айбланувчи: имом ҳам бошқаларга ўхшаган оддий инсон.

Прокурор: Нега унда келмас эдим, деб айтдинг тергов пайтида.

Айбланувчи: Мен қиладиган ишимни билганимда келмасдим бу ерга. Обид Назаровни исмини билмасдим келишимдан олдин. Москвага келганимда у киши хақида интернет орқали билдим. Агар мен у кишини олдин билганимда келмасдим бу ерга. Умид кескин одам бузуқ одам.  Умидбек Aминов.

Прокурор: У (Умид) билан нима бизнес қилгансизлар?

Айбланувчи: эски заводни бузиб у ердаги металларни йиғиб Бекободга метал қайта ишлайдиган заводга сотардик.

Прокурор: у билан қанчалик таниш эдинг.

Айбланувчи: яхшигина. Оилaвий бир-биримизни танир эдик.

Прокурор: яхши пул тормадинглар.

Айбланувчи: ҳа, бирга ишлардик у билан Москвада.

Прокурор: Капланов ким?

Айбланувчи: Капланов ва Умид битта одам. Мен уни фақат судда айтмокчи эдим. Мен уни Умид Аминов деб билан эдим, Россия фуқаролигини олгандан кейин фамилиясини ўзгартирган.  Ўзбекларга фуқаролик олиш қийин.

Прокурор: нега тергов пайтида айтмадинг?

Айбланувчи: оиламдан хавотирда бўлганим учун терговда айтмадим. Россияда бўлганимда айтганимда бу сўзимдан қайтишимни талаб қилишди. Капланов талаб қилди буни.

Прокурор: Капланов сен ва сенинг оилангга хавфли кишими?

Айбланувчи: ҳа, кеча ҳаммасин тўғри айтдим. Шведча билмайман, аммо ингилизчани ёмонроқ биламан. Капланов менга буюрди. Қидириб топишни айтди, яхши одамларга кўп пул қарз бериши керак, шунга.

Прокурор: қанча?

Айбланувчи: айтмади ва мен сўрамадим, кўп.

Прокурор: айни қандай вазифа ва маълумотлар берилди сенга? Нималарни билардинг?

Айбланувчи: у одамни мусулмонлигини билдим. Расмини олдим. Исм фамилияси менга керак эмас эди. Расми бор эди фақат. Шаҳар отини билганман.

Прокурор:  бу қизик эмасми?

Айбланувчи: нимаси? Менга қизиғи йўқ. Исми ва фамилияси менга топишга ёрдам бермасди. Қайси шаҳарда бўлишини билишим керак эди.

Прокурор: Малмёга келганингда қаерда турдинг?

Айбланувчи: Умиднинг синглисиникида турдим.

Прокурор: Лундга эр хотин билан бордингми?

Айбланувчи: Баҳодир билан бордим.

Прокурор: ишлатган телефон ва номерлар ҳақида нима дея оласан.

Айбланувчи: улар ўзимни телефонларим.  Номерларни эслай олмайман. Москвадаги дўстим олиб бермаган. СИМ карталарни ҳам Швецияда ўзим сотиб олганман.

Прокурор: Швецияга қилган биринчи сафарингда ҳеч қандай натижага эриша олмай қайтганингда дўстингнинг муомаласи қандай бўлди? Аччиқландими?

Айбланувчи: эсимда йўқ.

Прокурор: дўстинг яна қайтиб қарз ундириш учун Швецияга боришингни сўрагани сенга муаммоли туюлмадими?

Айбланувчи: мени ўзим бир неча қарздорлардан пулимни ундириб олганман.

Прокурор:  Ўзинг билан нима нарсалар олиб келдинг ва бу сафар Умида ва Баҳодир нималар билан ёрдам қилиши керак эди?

Айбланувчи: битта камера олиб келдим холос. Улар аввалгидек турар жой ва машина билан ёрдам бериши керак эди.

Прокурор: нега Швецияни эмас Латвия визасини олдинг?

Айбланувчи: Умиддан сўраш керак. Мен умуман Швецияга келиш ниятим ҳам йўқ эди аслида. Виза ҳам сўрамаганман Швецияга. Ҳаммасини Умид қилган. Ундан сўраш керак. Швед элчихонаси йўқ Ўзбекистонда. Энг осони Латвияники.

Прокурор: Латвия визасини қандай олдинг?

Айбланувчи: билмайман.

Прокурор: нима учун Швецияга самолётда эмас, кема ва машинада келдинг?

Айбланувчи: самолётда учишни ёқтирмайман.

Прокурорнинг жуда кўп саволларига айбланувчи Жуковский саволга савол билан жавоб қайтаряпти. Ёки «менинг ўрнимда сен бўлганингда  сен ҳам шундай қилардинг», «бу сен учун ғайриоддий бўлса мен учун табиий», «тўрт йил олдинги нарсаларни сендан сўралса сен ҳам билмайсан» деганга ўхшаш гаплар билан жавобдан қочишга ҳаракат қиляпти. Прокурор тўхтамасдан саволларини сўрашда давом этяпти …

Прокурор: хотиранг жойидами ёки наркотик истеъмол қиласанми?

Айбланувчи: ҳеч қачон наркотик истеъмол қилмаганман.
Прокурор Жуковский ва Нодира Аминова ўртасидаги Skype ёзишмаларини келтирди.
Айбланувчи: бу ерда ҳеч қандай ғайритабиийлик кўрмаяпман.

Прокурор: Сен у билан Стромсунддаги одам ҳақида гаплашгансан. Мен сендан 4 йил одлинги гапларни сўрасам, сен эсимда йўқ деяпсан.

Айбланувчи: Ўша пайтда бу аҳамиятли, деб ўйламаганман.
Прокурор: Нима учун унга берилган совғани «ғалати» деб ўйладинг?

Айбланувчи: Чунки ўйинчоқ ўғил бола учун тўппонча эди, Нодиранинг фарзанди эса қиз.

Прокурор: сен фотосурат олиш вазифаси ҳақида гапирмаяпсан. Лекин совғаларни ташлаб келиш учун Швецияга бориш нимаси?

Айбланувчи: Бу буйруқ эмасди, илтимос эди. Мен Европага кетаётгандим, у илтимос қилдим, мен рози бўлдим.

Соат 13.40
Танаффусдан сўнг суд яна давом эта бошлади:

Прокурор: Стромсундда бўлганингда нима ишлар қилдинг?

Айбланувчи: шаҳар айландим, машинада ҳам, яёв ҳам юрдим.

Прокурор: қаерларга бординг?

Айбланувчи: ҳамма жойга бордим.

Прокурор: қандай тушунсак бўлади ҳамма жой деганингни?

Айбланувчи: ҳамма жойда.

Прокурор: айнан қайси жойлар?

Айбланувчи: билмайман, эсимда йўқ.

Прокурор: Стромсундга нима мақсадда бординг?

Айбланувчи: шундай, саёҳат учун.

Прокурор бир неча тел рақамларни кўрсатиб: бу рақамларга кимларга тегишли деб сўради?

Айбланувчи: биттаси онам, яна бири аёлим, учинчиси синглим, тўртинчиси қайнонам.

Прокурор: 17 феврал куни телефонинг Остерсундда ишлатилган, кейин озгинадан сўнг Стромсундда, кейин сен рус рақами билан 20 дақиқадан зиёд гаплашгансан. Бу қандай суҳбат?

Айбланувчи: билмайман, эсимда йўқ. Агар эсимга тушиб қолса айтаман.

Прокурор: шу куни сен қисқа вақт ичида Нодира Аминова билан рус рақами орқали, кейин бир неча ўзбек рақамлари орқали , кейин Фарид Пул билан гаплашгансан. Нима учун?

Айбланувчи: зерикканлигим учун бўлса керак. Гаплашгим келди гаплашдим. Нима ҳақида гаплашганим эсимда йўқ.

Прокурор: Швецияда юрган пайтинг ҳамма харажатларни ўша номингда бўлган виза карт билан тўлаганмисан?

Айбланувчи: билмайман, эсимда йўқ.

Прокурор: Тирган Капланов сенга 18 феврал куни Вестерн Юниюн орқали 250 доллор юборган. Нима учун?

Айбланувчи: билмайман, мени ўзимнинг шахсий пулим бор эди, у пулга муҳтож эмасдим.

Прокурор: сен сал олдинроқ менинг ҳамма сафар харажатларимни Умид кўтарган, мен ҳеч нарса ишлатмадим , деётган эдингку. Нега энди эслолмаяпсан, ўз пулим бориди деяпсан.

Айбланувчи: ўша 250 доллорлик ҳолат.

Прокурор: нима учун озгина олдин Остерсундга келган одам ҳеч қанча ўтмасдан яна Стромсундга келдинг?

Айбланувчи: менга Умид тел қилиб «яна бор» деб айтди.

Прокурор: нима учун?

Айбланувчи: бир инсон менга тел қилиши керак эди, мен Умиддан олиб келган совғаларимни унга беришим керак эди.

Прокурор: Остерсундга келганингда қаерда яшадинг, нималар бўлди?

Айбланувчи: мен Умиднинг илтимоси бўйича рюкзак сотиб олиб совғаларни шунга солдим.
(Айбланувчининг гаплари бир-бирига тўғри келмай қоляпти).

Айбланувчи: мен сизга кеча айтдим. Қилган ишларимнинг хронологиясини эслолмайман деб.

Прокурор: совғани олиб кетиш учун сен билан айнан ким нима деб боғланди?

Айбланувчи: 19 феврал куни Умид сенга берган совғаларни олиб кетишим керак деди.

Прокурор: шу куни сен яна Нодирга, Москвага, Ўзбекистонга узоқ телефонлар қилгансан. Бир қанча СМС лар жўнатгансан …

Прокурор: совғани қаерда қолдирдинг?

Айбланувчи: автобус бекати олдидаги интернет кафеда.

Прокурор: сумкада совғадан бошқа нима бор эди?

Айбланувчи: билмадим, мен учун ўйинчоқлардан бошқа бирор нарса бўлиши бу янгилик.

Прокурор: сен Стадиум магазинидан сотиб олган қора рангли рюкзак ичидаги ўйинчоқлари билан Остерсундда қолдирилгач 2 кун ўтиб, Стромсунддаги жиноят жойидан совғаларсиз , лекин битта револвер сенинг ДНКларинг бўлган тиш чўткаси ва телефон зарядкаси солинган ҳолда топилган. Бунга нима дейсан?

Айбланувчи: ҳайронман.

Прокурор: сен ишни бажариб бўлганингдан кейин Умидга рапорт бердингми?  Яъни, ишни бажариб бўлдим деб айтдингми?

Айбланувчи:ҳа.

Прокурор: аниқми?

Айбланувчи: ҳа, аниқ эслайман, тел қилиб «совғангни бердим» деганман.

Судя орага аралашиб: бўлди, саволларни тўхтат, бугун гувоҳларни чақирганмиз, деди.
Биринчи гувоҳ сифатида Нуриддин Назаров (Қори аканинг кичкина ўғиллари)ни чақирилди.

Судя: сенга прокурор  ва икки томон адвокатларининг бир қанча саволлари бор.
Нуриддин 17 феврал жума куни жума намозидан кейин бўлган ва кўрган ҳолатларини гапириб берди.
Яъни, жумадан қайтаётган вақтида подезд олдида айбланувчи Жуковский чана устига ўтириб олиб газета ўқиётган бўлган. Кейин айни ўша одамни биринчи судда расмини кўриб таниганини айтди.

Прокурор: бугунги суддачи, ўша одам борми ?
Нуриддин бир оз тикилиб қараб » ҳа, бор» деди.
Савол бериш навбати айбланувчининг адвокатига берилди: сен ҳозирги маълумотларингни полисга қачон айтгансан?

Нуриддин: биринчи терговда.

Айбланувчининг адвокати: Жуковскийни айнан қайси куни кўргансан?

Нуриддин: 17 феврал жума куни.

Нуриддинга бериладиган саволлар тугади.

Соат: 15:17

Қисқа танаффусдан кейин иккинчи гувоҳ келтирилди. Миллати ўзбек, Қори аканинг қўшниларидан бири.
Судя ундан бўлган воқеани гапириб беришни талаб қилиб, прокурор ва икки адвокат савол беришини айтди.

Прокурор: 2012 йил қаерда яшагансан?

Гувоҳ2: Лагмансгатан 34 А

Прокурор: сен О. Назаровни танийсанми?

Гувоҳ2 : жуда яхши танийман.

Прокурор: 2012 йил февралда сен нима иш қилар эдинг?

Гувоҳ2: СФИ да ўқир эдим.

Прокурор: 2012 йил 22 феврал куни рўй берган воқеани гапириб бер.

Гувоҳ2 бўлган воқеаларни гапириб беряпти. Жумладан Азиз Маннонов исмли яна бир ўзбек маҳалладоши билан биргалашиб Қори ака уйларининг атрофини кўздан кечирганликлари ва ерда ётган рюкзакни топиб олишгани ва тезда полисга хабар беришгани ваҳоказо.

Прокурор: сен рюкзак ичидаги нарсани кўрганмисан?

Гувоҳ2: йўқ, кўрмадим. Фақат ушлаб Азизга кўрсатдим. Кейин ўша жойга қўйиб полисга югириб кетдим.

Прокурор: сендан бошқа яна биров бу сумкани ушлаган деб ўйлайсанми?

Гувоҳ2: билмадим, мен тез полисга кетдим.

Прокурор: сен олдинги сўроқларда сумкани 13.20 ларда кўрганман дегансан.

Гувоҳ2: тўғри.

Прокурор: сен сумка ичидаги нарсани кўрмагансан, Азиз Маннонов кўрган. Шундайми?

Гувоҳ2: ҳа.

Прокурор: у нима деди?

Гувоҳ2: тўхтанг, ичида пистолетга ўхшаган нарса бор экан, деди.
Навбат  айбланувчининг адвокатига берилди, у 1-2 та оддий савол билан тўхтади ва «бошқа савоим йўқ деди.
Кейин учинчи гувоҳ чақирилди.

Прокурор: сенга бир неча йил олдин бўлган иш ҳақида савол бермоқчиман. Сен ўша 2012 йил нима иш қилардинг?

Гувоҳ3: Комувксда ўқир эдим. Воқеадан олдинги кечада бизнинг мажлисимиз бор эди, шу туфайли узоқроқ ухлаб қолиб қолган эдим. Кейин уйғониб пешин намозини ўқидим.

Прокурор: ўша куни пешин намозини ўқишинг учун қанча вақт кетди?

Гувоҳ3: 15 дақиқа.

Прокурор: масжиддан қачон чиқиб кетдинг.

Гувоҳ3: аниқ эслолмайман.

Прокурор: қаерда яшайсан?

Гувоҳ3: Лагмансгатан 34 Б да

Прокурор: бўлган воқеани гапириб бер.

Гувоҳ3: мен уйга қайтаётганимда ўртоғим Одамни кўриб қолдим. Кейин бирга уйга кириб кетдик.

Прокурор: масжидда қайтаётганингда қора рюкзакни кўрганмидинг?

Гувоҳ3: йўқ, эслолмаяпман. Подезга кириб ерда ётган эълон қоғозларини йиғиштириб, эълон доскасина қайта ёпиштириб  қўяётган вақтимда Одам шошилиб келиб, Қори акага нимадир бўлди , поликлиникага олиб кетишди, деди. Кейин биз тўғри шифохонага бордик . Шифокорлар Қори акани Остерсундга олиб борилиши айтишди. Шунда биз Одам билан тез орқага қайтиб, уйдан баъзи керакли нарсаларни олиб Остерсундга йўл олмоқчи бўлдик. Маҳалламиздаги паркерингга етиб келганимизда Одам тўсатдан ерда ётган қора сумкани кўрсатиб «бир кўрайликчи» деди. Машинадан тушиб у сумкани олиб менга узатди. Мен очиб қарасам ичида қуролга ўхшаган нарса бор экан. Шунда мен Одамга «тез полисга боринг, мен шу ерда туриб тураман» дедим.

Навбат айбланувчининг адвокатига, у савол бериб сўради: қаерда яшайсан ва соат неччида бўлган эди?

Гувоҳ3: мен вақтини аниқ эслолмайман.
Энди навбат тўртинчи гувоҳ – Қори аканинг аёли Миннурага телефон орқали алоқага чиқилди …

Прокурор: мен сиздан баъзи нарсаларни аниқлаб олмоқчиман: эсингиздами ўша куни турмуш ўртоғингиз билан пешингача нима ишлар қилгансизлар?

Гувоҳ4: оддий ишлар: дарслар қилиш, китоб ўқиш, интернет орқали бўладиган дарслари ваҳоказо. Кейин ўша куни 12.25 ларда таҳорат олиб, чиқиб кетдилар. Мен ҳам намозимни бошладим. Неварамиз Муҳаммад бизнинг тўғримиздаги уйда яшар эди, бизникига кириб, оёқ кийимини кийиб чиқиб кетди.

Прокурор: турмуш ўртоғингиз намозларни доимо вақтида ўқирмиди?

Гувоҳ4: ҳа, иложи борича вақтида чиқардилар. 3-4 минут қолганда чиқардилар.

Прокурор: демак сизнинг гапингиз бўйича ўша куни 12.25 – 12.27 ларда чиқиб кетганлар, шундайми?

Гувоҳ4: ҳа.

Прокурор: неварангизчи, соат неччида чиқди намозга ўша куни?

Гувоҳ4: аниқ билмайман, лекин турмуш ўртоғимдан кейин эди. Мен намоз бошлаганимда югириб қайтиб кирди ва менга: «ача, ача, намозингизни бузинг, Додам йиқилиб тушибдилар, бошлари қонаб ётибди, деди. Тахминан 12.35 лар бўлса керак. Кейин мен тезда пастга тушдим. Битта қўллари билан зинапоя панжарасини ушлаб ўтирган эдилар, оёқлари подвал томонга қараб қолган эди. Кейин бошқалар келишди.

Навбат айбланувчининг адвокатига берилди. У сўради:
Сиз билан полис биринчи марта савол-жавоб ўтказганда: «кимдандир гумонингиз борми?»деб сўраган, сиз нима деб жавоб бергансиз?

Гувоҳ4: ҳеч кимдан гумонимиз йўқ деб жавоб берганман.

Айбланувчининг адвокати: лекин сиз бошқачароқ жавоб бергансиз. Мен ҳозир ўқиб бераман: бир йилча олдин ўғлингиз Нуриддиннинг шахсий жавонига ҳар хил қоғозлар қўйиб кетишган. Яъни, турмуш ўртоғингиз интерполда қидирилаётгани ҳақидаги маълумотлар. Шундайми? Сиз шунда швед нацистларидан хавотирда эканлигингизни билдиргансиз ва ўзбекистон томонидан бўлишини ҳам айтиб ўтгансиз. Тўғрими?

Гувоҳ4: Ҳа , мен умумий гапирганман. Ҳамма жойдан бўлиши мумкин деганман. Хуллас, биз Ўзбекистонда ҳам, Швецияда ҳам ҳотиржам бўлмаганмиз. Мен ўша воқеадан кейин полисга ҳам эслатганман: сизларни биз огоҳлантиргандик, деб. Шунда полис узр сўради.

Айбланувчининг адвокатининг саволлари тугади.

Гувоҳ4: тўхтаб туринглар, мен яна бир гап қўшмоқчиман.

Судя: марҳамат.

Гувоҳ4: ҳозир менга охирги саволларни берган анавини адвокатими?

– Ҳа.

Гувоҳ4: унга айтиб қўйинглар: у ўзича бу ишга нацистларни қўшмоқчи бўлмасин, уларни алоқаси йўқ. Бу иш фақат Ўзбекистон ҳукумати томонидан содир этилган. Бизнинг ишончимиз комилки бу иш ўзбек ҳукумати тарафидан бўлган.

Судя тўртинчи гувоҳ Миннура опанинг сўзларини  бўлиб: «раҳмат сизга, бўлди» деб тўхтатди ва танаффус эълон қилди.
Танаффусдан сўнг Қори акани даволаган шифокорнинг гувоҳлиги тингланади, бироқ Қори аканинг соғликларига тегишли маълумотлар сир сақланаётгани учун бу гувоҳлик ёпиқ эшиклар ортида ўтади.

Соат 17.13

Шифокорнинг гувоҳлигидан сўнг прокурор айбланувчига яна қайтадан савол берди: сен Стромсундга қайта-қайта бориб-келиб, бориб-келиб юргансан. Сен у ерда инсонни ўзига жалб қиладиган мафтункор нарса топиб олганмидинг?

Айбланувчи: йўқ, мен у ерда ўзига ром этадиган мафтункор нарса топмадим.

Прокурор: унда нима учун қайта-қайта боравердинг?

Айбланувчи: шундай айланиш учун.

Прокурор: 22 феврал куни соат 11.09 да сен  Стромсундда бўлгансан, Москвага СМС жўнатгансан. Тўғрими?

Айбланувчи: эсимда йўқ.

Прокурор: ундан бир соат олдин ИКА магазинига кириб, у ердан ҳеч нарса олмасдан чиқиб кетдинг, нима учун?

Айбланувчи: билмадим, балки олдин бирор нарса олмоқчи бўлгандирман. Кейин фикрим ўзгариб қайтиб чиқиб кетганман.

Прокурор: нега сен ўша иш бўлган пайт Остерсундга кетдинг? Бу жуда қизиқку!

Айбланувчи: мен билмайман. Умид менга тел қилиб айтган бўлса керак. Мен Умиддан сўраган бўлсам керак: бу ерда яна қанча қоламан деб. У : «бўлди , кетсанг бўлади», дегандир менга, кейин мен кетгандирман.

Прокурор: Остерсундга бориб машинани топширдинг ва поездга билет олиб Стокголмга қайтиб кетдинг.

Айбланувчи: ҳа.

Прокурор: Протоколда ёзилишича сен ўша куни кечқурун 02.23да Ўзбекистон рақамига СМС жўнатдинг, улардан жавоб келди. Соат 03.08 да ҳам , 05.03 да ҳам СМС келган. Сен ҳам ёзгансан. Ярим кечада нималар ҳақида гаплашдинглар?

Айбланувчи: билмадим, эсимда йўқ.

Прокурор: Умид сени Москвага чақирдими?

Айбланувчи: ҳа, у мени ҳар доим чақирган. Лекин мен Москвага эмас, европага саёҳат қилгим келди.

Прокурор: соат 05.45 да яна Москва рақамидан СМС келди. Шунда урушиб қолдингми Умид билан?

Айбланувчи: йўқ, ундан олдин Стромсундда бўлганимда урушдим.

Прокурор: 1666 рақамли телефон орқали Умид билан гаплашганмисан?

Айбланувчи: мен бу рақамни билмайман.

Прокурор: Умид сендан телефонни шу ерга ташлаб кетишни талаб қилдими?

Айбланувчи: ҳа

Прокурор: нима учун? Ахир шу телефон сенинг шахсий ўзингники эдику?

Айбланувчи:  билмадим, Умид менга айтгандики, мен билан боғланаётган телефонингни ташлаб юбор, деб. Шунга мен ташлаб юбордим.

Прокурор: сенга бу ғалати туюлмадими?

Айбланувчи: Умиднинг ишлари бундан олдинроқ ғалати туюла бошлаган эди.

Прокурор: сен аёлинг учун уни туғилган куни билан табриклаб бериш мақсадида олган телефонни ишлатганмисан?

Айбланувчи: ҳа, Стокголмдан Малмёга кетаётганимда  поездда настройкаларига кириб телефонни текшириб кетаётгандим, шунда 1-2 жойга тел қилдим.

Прокурор: қаерга? Нодирагами?

Айбланувчи: билмадим, йўқ Нодирага эмас, мен ўзи Нодиранинг уйига кетаётгандим, унга телефон қилишимга ҳожат йўқ эди.

Прокурор: сен олиб борган совғани Нодира олибдими? Унинг қизи Вазира сендан роса хурсанд бўлдими?

Айбланувчи: билмадим.

Прокурор: сўрамадингми совғани олган-олмаганини?

Айбланувчи: йўқ.

Прокурор: ахир сен атайин шу совғани бериш учун келган бўлсанг, наҳот қизиқмадинг?

Айбланувчи: мен Умид айтган ишни қилдим, бўлди, уёғига қизиқмадим.

Прокурор: Ўзинг ўйлаб кўр, сен шунча йўлдан совға олиб келсанг, уни қандайдир интернет кафедаги стуол устига ташлаб кетсанг ва олиб келган нарсанг эгасига етдими-етмадими қизиқиб ҳам кўрмасанг?

Айбланувчи: афсус, менинг эсимда йўқ. Балки Нодирадан сўрагандирман, балки сўрамагандирман. Билмайман.

Прокурор: Умид сени нимага чақирди?

Айбланувчи: чунки мен қидирган одамга суиқасд бўлган эди. Кейин Москвага бориб Умид билан урушдим. Умендан узр сўраб: «мен ҳам фақат сен билган нарсани биламан, мени ҳам алдаб кетишди» деди.

Прокурор: сен 2015 йил сентябрда Швед полисига баъзи маълумотларни беришдан қўрқишингни айтганмисан? Нима учун?

Айбланувчи: чунки менинг оилам бундан зарар кўриши мумкин.

Прокурор: сен Швецияга келишингдан аввал Россияда қамоқда ўтирганмидинг?

Айбланувчи: ҳа, ёзда қўлга тушиб 15 ой ўтирдим.

Прокурор: нима учун?

Айбланувчи: қурол сақлаш айби билан.

Прокурор: қандай қурол бўлган?

Айбланувчи: 2 та ов милтиғи, 2 та автомат. Лекин булар менинг қуролим эмас эди, фақат менинг гаражимда турганди.
Саоат 18.01 да бугунги суд мажлиси тамом бўлди.