Жуковский устидан маҳкаманинг 1-куни
Устозимиз Обидхон қори Назаровга қарши уюштирилган суиқасд ижрочиси деб гумонланаётган Юрий Жуковский устидан маҳкама жараёни Швециянинг Остерсунд шаҳар судида бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 10.00 да бошланди.
Прокурор Кристер Петерссон Обидхон қори фаолияти ортидан суиқасдга учрагани ва бу жиноят ортида Ўзбекистон махсус хизматлари турганига ишонишини айтган.
Соат 10:00
Судя маҳкама очиқ деб эълон қилди. Сўнг биринчи бўлиб таржимон аёлни таништирди. Кейин айбланувчи Жуковскийни ва унинг адвокатини таништирди.
Кейин прокурор Кристер Петерссон, Довудхон Назаров ва унинг адвокати Йохан Райнерни таништирди.
Ундан кейин маҳкама шартларини баён қилди.
Соат 10:10
Биринчи бўлиб сўз прокурорга берилди. Прокурор ўзи тўплаган ҳужжатларни судга ва айбланувчининг адвокатига тақдим қилиб, сўз бошлади.
У Жуковский 2012 йил Швецияга келгани, магазиндан рюкзак ва бошқа майда нарсалар сотиб олгани ва 21 февраль куни Стрёмсундда бўлгани ҳақидаги маълумотларни келтирди.
Соат 10:20
Довудхон Назаровнинг адвокати сўз олиб келтирилган зарарларнинг миқдорини 2,000,000 швед кронасидан ортиқ эканини баён қилди.
Соат 10:25
Сўзни яна прокурор давом эттирди ва «сизларга видео орқали далилларни кўрсатмоқчиман ва айбланувчига саволлар бермоқчиман» деди.
Экранда жиноят содир этилган қўролнинг расми кўрсатилди.
Кейин Ўзбекистан харитасини кўрсатиб, у ҳақда қисқача маълумотларни тақдим этди.
Сўнг Обидхон қори Назаров расмлари кўрсатилди ва у киши ҳақларида маълумот берилди.
Қори акага тазйиқлар, давлат махсус хизматлари томонидан у кишига ваҳҳобий ва террорист деган атамалар қўйилгани ва бу даъволар туҳмат эканлиги, бу киши ўзбекстондаги зулмга қарши очиқ гапригани учун бу номлар берилгани, бу ҳақда ХРВ ва бошқа инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан берилган баёнотларни кўрсатиб, бу ҳужжатлар Ўзбекистон ҳукуматиининг Обидхон Назаров ҳақидаги даъволари туҳмат эканини кўрсатишини айтди.
Кейин википедиянинг Обидхон қори ҳақларидаги швед тилида ёзилган саҳифани очиб кўрсатди.
Ундан сўнг Қори аканинг ўзбекистондан бошлаб то швецияга келгунларича бўлган қисқача тарихларини гапирди.
2010 йил Ўзбекистон телевидениясидан кўрсатилган Қори акага қарши ишланган Хунрезлик «ҳужжатли» филмидан баъзи парчаларни кўрсатди. Прокурор судяга филмнинг баъзи жойларининг таржимасини тақдим қилди. Хусусан Қори ака гуёки чет эл махсус хизматлари билан тил бириктириб, уларнинг йулланмасига биноан ишлаб келгани, уни чет элдан моддий ва ғоявий ёрдамлар билан қўллаб-қувватлаб турилган, деб даъво қилинган жойларининг швед тилидаги таржимасини берди.
Кейин Ўзбекистондаги режим ва унинг президенти Ислом Каримов ҳақида маълумот берди.
Кейин жиноятнинг орқасида ўзбек ҳукумати турганига далилларни тақдим этди. Яъни Жуковскийнинг пахтакор футбол клубига боғлиқлиги, Нодира Аминова Берлинга ЎХХ нинг мажлисига боргани, Озодлик, ББС ва бошқа ОАВда чиққан ҳужжатларни келтирди.
Прокурор Бу жиноят ишида Россия томонидан Умид Аминов деган шахс орқали ёрдам юбориб турилгани ҳақида гапирди.
Жуковский 2011 йил Копенгаген орқали Швецияга келгани ва у ерда Нодира Аминова ва Баҳодир Пулатов билан кўришгани, у билан Лунд шаҳрига бориб О. Назаровни қидиргани, кейин у эр-хотиннинг банк ҳисобига чет элдан пул тушгани, Жуковский бу эр-хотинларга О. Назаровнинг «менга 14000 доллар қарзи бор, уни топишим керак», деб айтганлиги ҳақидаги даъвосини эслатди.
19 январ 2012 йил 14:45 да эр-хотинларнинг компютерида О. Назаровни турли имлодаги номлар билан қидирилгани ҳақидаги маълумотни кўрсатди. Кейин Аминова интернет орқали Қори аканинг почта адресларини топиб, у кишига хат ёзиб «мен сиз билан танишмоқчиман, инглизча, шведча, ўзбекча гапираман, Швецияда ўқийман, танишсак бўладими» деб ёзганларини келтирди.
Соат 11:25
Прокурор 2012 йил 21-24 январь кунлари Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар қизи билан бирга Стрёмсундга сафари ҳақида батафсил гапирди. 4 феврал 2012 да Юрий Жуковский Арланда аэропортига келиб қўнади ва биринчи бўлиб Умида Аминовага қўнғироқ қилади.
Юрий Жуковский ижарага олган машинанинг GPS дан қуйидаги адрес топилган: Lagmansgatan 25, Strömsund (бу полиция биноси, Қори аканинг уйларини рўпарасида жойлашган).
Жуковский Швецияда машина арендага олганда Москвадаги йўқ адресларни бериб машина олган. Бу адреслар Москвада текширилганда топилмаган …
Прокурор сўзида давом этади: Жуковскийнинг пластик картаси машинани арендага олган пайт ишламаган. Шунда у машинани арендага берадиган фирмадан телефонини сўраб олиб, Москвага қўнғироқ килган. Шундан сўнг пластик картаси ишлашни бошлаган.
16 феврал 2012 йил Остерсундда ётоқхона олган, у ижара қоғозларини тўлдираётганда нотўғри маълумотларни берган …
Соат 13:30
Прокурор 2012 йил 20-21-22 феврал кунлари Жуковскийнинг йурган йўлларини, қайси дўкондан чиқиб, қаерга боргани, кимлар билан телефонда гаплашгани ҳақида маълумотларни тақдим этди. Жумладан Жуковский 17 ферал куни эрталаб Остурсундда, пешин вақти Стрёмсундда ва кечқурун Стокголмда бўлган.
18 феврал куни Жуковский машинани Сткоголмда ижарага олинган жойга қайтариб топширади.
19 феврал 12:29 да Жуковский Остерсунддан Everest рюкзакини сотиб олади.
20 феврал куни 11:35 да Hertz фирмасидан машинани (Volvo v50) ижарага олади, айнан шу машина Стрёмсундда кўрилган.
20 ва 22 феврал кунлари:
21 феврал куни Жуковский бир неча марта Нодира Аминовага телефон қилади.
22 феврал 09:56 да Жуковский Стрёмсундаги ИКА магизинига кирган ва ҳеч нарса сотиб олмасдан магазиндан тез чиқиб кетган ҳолати расмга тушган.
22 феврал куни Жуковский соат 12:29 да Стрёмсунддан бўлган. 12:33 да Стрёмсунд жанубидаги Халвикен қишлоғидан телефон антеннасига боғланган, кейин 13:36 да Стрёмсунддан 100км масофада жойлашган Остерсундда телефон антеннасига боғланади.
Бу нарса унинг жуда тез шошиб Остерсундга машина ҳайдаб кетганини билдиради.
22 феврал куни Strömsvägen 2 кўчасида Стрёмсундда Жуковский ишлатган рюкзак ичида қуроли билан топилади.
Прокурор бу рюкзакнинг расмини кўрсатди. Каттагина қора рангли Everest ёзуви бор рюкзак.
Худди шу рангли шу шаклдаги рюкзакни Жуковский Остерсунддаги Stadium спорт моллари дўконидан сотиб олаётган вақтда кузатув камераларига тушиб қолган.
22 феврал куни Қори акага ҳужум бўлган подездда Қори ака жароҳат етказилган ҳолатда топиладилар. У кишига биринчи ёрдамни шу бинода офиси бор бўлган бир ишхона ходими беради.
Strömsvägen 2 да топилган рюкзакда қурол, телефон зарядкаси ва айнан шу зарядкадан Жуковскийни ДНК си топилган. Бу топилган ДНК текширувлардан сўнг Жуковскийники эканлиги аниқланган.
22 феврал куни Жуковский Стрёмсунддан чиқиб кетади. Унга 12:30 да телефон бўлган. 13:58 да Жуковский Остерсундда пластик картини ишлатган.
22 феврал куни Жуковский Остерсунддан Сткоголм поездига ўтиради ва кечқурун Стокголмга етиб келади.
22:46 Стокголмда Малмё поездига билет сотиб олади.
23 феврал куни Жуковский Стокголмдан Малмёга кетади. Малмёнинг Teknikmagasinet дўконидан алоқа қилиш учун 4900 кронга янги Самсунг S2 телефон апарат сотиб олади.
24 феврал куни Жуковский Копенгагендан Москвага билет сотиб олади.
Тергов давомида яна Жуковскийда 2 та ўзбек паспорти борлиги аниқланган.
Эски паспорт рақами: А 187909
Янги паспорт рақами: АА 0035833
Жуковский асли Украина пойтахти Киевда туғилган, лекин у Ўзбекистон фуқароси.
У хорижга чиқиш учун визага ариза топширганда ўзини Тошкентдаги Пахтакор командасида “администратор” бўлиб ишлашини айтган. У Эстониядаги футбол клубига сафар қилмоқчилигини мақсад қилиб кўрсатган. Прокурор бу Эстониядаги футбол клубига мурожаат килганида улар «бундай одам бизга келмаган» деган жавобни беришган. Жуковский Эстонияга бормасдан Швецияга келган.
Жуковский Нодира Аминова билан жами 65 марта боғланган. 58 мартасида Жуковский Нодира Аминовага телефон қилган. 7 марта Нодира Аминова Жуковскийга боғланган. Баҳодир Пўлатов билан 15 марта боғланган.
Танаффусдан сўнг
Соат 14:30
Прокурор Қори акага келтирилган зараларни ҳужжатлари билан келтириб ўтди, яъни жароҳат ўрни, дўхтирлар қанчада етиб келгани, олдин Стрёмсунддаги маҳаллий шифохонага, кейин Остерсунд касалхонасига, кейин Умеа касалхонасига олиб борилгани.
Кейин тергов хулосасини катта экранга чиқариб рюкзак, унинг ичидан чиққан глушителли қурол, зарядка ва тиш тозалагич идиши билан топилгани ҳақидаги протоколни кўрсатди.
Прокурор Қори акага етган жароҳатларни тиббий хулосага асосан тушунтириб берди. Ўқ жароҳати қандай етган ва биринчи ёрдам қандай кўрсатилгани каби деталларни тушунтирди.
Кейин прокурор қуролни тасвирлаб берди. У револвер типидаги қурол бўлиб, бошига овозни ўчирувчи қурулма ўрнатилган.
Экспертларнинг жиноят содир бўлган ерда ўтказган текшируви протоколини тақдим қилди. Оёқ излари, жиноят содир этилган ердаги қон излари текшируви, подездаги текширувлар натижасини таништирди. Жуковский ижарага олган машина, телефон зарядкаси, ижарага олган квартирадаги ўрин кўрпадан топилган ДНК излари Жуковскийники билан бир хил бўлиб чиққанини судга айтди.
Стрёмсундаги машина қўйиш жойидаги машина ғилдираги излари Жуковскийни Остерсундда ижарага олган машина ғилдираги излари билан бир хил чиққанини ҳам айтиб ўтди.
Risselåsvägen 4 кучасида Жуковский ижарага олган уйни ва ундаги ҳар бир хона жойини тасвирлаб берди.
Қуролда ДНК излари топилмаган, лекин рюкзак, телефон зарядкасида ва тиш тозалагич идишида ДНК излари топилган.
Қурол модели: Револвер 1895, килибр 22
5 та патрон 22 калибрдаги
2 та бўш гилзалар 22 килибрдаги
Прокурор Жуковскийга қарашли пластик картага тегишли маълумотларни тақдим этди.
2012.02.06 дан 2012.02.23 оралиғида Жуковский бир неча минг швед кронаси, Евро, Россия рублидан нарсалар харид қилган ва сарфлаган. Жумладан Стрёмсунд, Остерсунд, Стокголм, Рига ва паромда ҳаражатлар қилган. Шу кунлар ичида жами 41,000 швед кронасида сарф-харажат қилган.
Суиқасд куни кечаси Жуковский Стокголмга қайтиб бориб, бир кечага 2400 швед кронасига меҳмонхона олган. Суиқасддан олдин эса Стрёмсунд, Остерсунд, Стокголм ва бошқа ерларда жуда ҳам арзон уйларни ижарага олган.
Жуковский Швецияда бўлган пайтида 5 та SIM карталар (бири Латвияники) ва 4 дона телефондан фойдаланган.
Соат 15:50
Ўзбекистон ҳукумати Қори ака ҳақларида ишлаган филмда Швециянинг Лунд шаҳрида истиқомат қилишлари айтилган эди. Жуковскийнинг айни шу филм чиққанидан кейин Лунд ва Малмё атрофида бўлган. 2011 йил 25 ноябрдан бошлаб Жуковский бир неча кун давомида Лунддаги масжидга бориб, Қори акани қидирган.
Прокурор шу пайтларга тегишли телефон алоқалари рўйҳатини тақдим қилди.
Рўйхатдан кўриш мумкинки Жуковский 5 феврал куни Стрёмсундда ижарага олган ётоқхонасида бўлган. 15 февралда паромда Стокголмга қайтишда телефон ишлатилган. Машина ижарага олиб Остерсундга кетади. 16 феврал 19:50 да Остерсундда бўлган. 17 да Стрёмсунд яқинидаги Халвикенда. Кейин Стокголмга қайтиб Сигтунада бир киши билан учрашади.
18 феврал куни 250 доллар харажат қилади ва Остерсундга поездда кетади. 20 феврал куни Остресунддан Стрёмсундга боради 14:44 да Москва номерига телефон қилади. У ерда 19:45 гача бўлади.
21 феврал куни Хутинг атрофида ҳаракатланади, сўнг Стрёмсундга қайтади. 22 феврал куни соат 11 ларда Москва номерига яна қайта боғланади. Сўнг айни ўқ узилишидан олдин ва бир неча дақиқа кейин ва Остерсундга қайтганидан кейин ҳам шу номер билан алоқа қилади.
23 феврал куни Малмё ва Стокголм орасидаги телефон антеннасига боғланади. Малмёга йўл олишидан олдин Стокголм марказий станциясида янги телефон сотиб олиб Ўзбекистон рақамига қўнғироқ қилади.
Шундан сўнг прокурор Ўзбекистоннинг Қори акани террорчиликда айблаб Интерполга берганига тўхталади. Ўзбекистон у кишини 1999 йилги бомба хуружида айблайди. Прокурор бу борада бир неча бор Ўзбекистон билан алоқа ўрнатига ҳаракат қилганини, лекин ҳаракатлари бесамар кетганини айтади. Прокурорнинг Интерполдан 28 июл 2011 йили қидирув рўйхатидан Қори акани олиб ташлангани сабабини изоҳлаш талабига «вақтида информация етказиб берилмагани» жавоб ўлароқ берилган.
Соат 16:45
Маҳкаманинг биринчи куни ниҳоясига етди.
Эртага эрталаб Прокурор тақдимотини давом эттиради. Шундан сўнг Довудхон Назаровга сўз берилади. Сўнг Жуковскийга ҳам сўз берилади.