Ақиқа маросимида маъруза: Қиёмат аломатлари ҳақида эслатма
Бўлимлар: Қиёмат
Ақиқа маросими
Тошкент, 1990 йиллар
- Ҳар бир лаҳзамизни ғанимат билиб, Охират риҳлатига доимо тайёр турайлик!
- Биз бу дунёда энг охирги умматмиз, Қиёмат жуда ҳам яқин эканлигида шак-шубҳа йўқ;
- Қиёматнинг кичик аломатларидан баъзилари:
– Одамлар баланд-баланд иморатлар қуришда мусобақа ўйнашлари;
– Масофалар яқинлашиб кетиши ва вақтлар жуда тез ўтиши;
– Инсоннинг кийиб юрган оёқ кийими ўзининг аҳли-оиласи ҳақида хабар бериб туриши;
– Одамлар орасида меҳр-шафқат йўқолиши ва қотилликлар кўпайиб кетиши;
– Зилзилалар ва турли туман бало-мусибатлар кўпайиши;
– Ароқ ичиш ва зинокорлик ошкоро бўлиб кетиши;
– Исломий илм кўтарилиб кетиши ва унинг икки сабаби: 1. ҳақиқий уламолар вафот этиб кетишлари, 2. Ислом аҳкомларини билиб туриб амал қилмаслик. - Қиёматнинг катта аломатларидан баъзилари:
– Дажжол ва Яъжуж-маъжуж чиқиши;
– “Доббатул-арз” – Ер ҳайвони чиқиб, кофирларнинг пешонасига кофир эканлиги муҳрини уриши
– Қуёш мағрибдан чиқиши; - «Қиёмат 2000 йил қойим бўлади» деб даъво қилганларга раддия;
- Қиёмат қачон қойим бўлишини Аллоҳдан Ўзга ҳеч ким билмайди;
- Инсонларга Қиёматни эслатиб туриш жуда ҳам зарур;
- Савол-жавоблар:
– Малоикаларнинг вазифалари ҳақида қисқа маълумот;
– Ҳайвон сўйишда «Бисмиллаҳ» дейишни унутган бўлса гуноҳ бўлмайди;
– Ҳайвон ҳалол бўлиши учун Шариат буюрган барча тартиб-қоидаларга амал қилиш лозим;
– Ҳалқум покланмаслигининг турли-туман офатлари;
– Йиртқич ҳайвонлар ҳаром қилинишидаги ҳикматлар;
– Мўмин-мусулмонлар Аллоҳнинг буйруқлари ортидаги ҳикматларни билмасалар ҳам унга чин қалблари билан иймон келтириб амал қиладилар;
– Шариатнинг бир қисмига амал қилиб, қолганига амал қилмаслик Парвардигорга ҳурматсизлик қилишдир!
– Қассоблар, новвойлар ва ошпазларнинг муҳим ва нозик масъулиятлари.
Podcast: Play in new window | Download