Оила ва турмуш силсиласи (11-қисм)
Бўлимлар: Оила
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар
- Аёлларнинг илмий ва тарбиявий ҳуқуқлари;
- «Эй иймон келтирган кишилар, сизлар ўзларингизни ва аҳли-оилаларингизни дўзахдан сақлангиз …». (Таҳрим: 6).
- «Эй иймон келтирган кишилар, … хотинлар билан тинч-тотув яшанглар … агар уларни ёмон кўрсангизлар ҳам (сабр қилиб иноқ ҳолда яшайверинглар). Зеро, сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни қилиб қўйган бўлиши мумкин» (Нисо: 19).
- Аёлларнинг ҳижоб ўраш ҳуқуқларини Аллоҳ таоло Ўзи Қуръони каримда баён қилиб қўйган;
- Ҳижоб муайян бир рангда бўлиши шарт қилинмаган;
- Қора рангдан шумланиш ёки уни мотам ранги деб даъво қилиш кофир миллатлардан кириб келган одат;
- Ҳижобли аёлларга қарши уюштирилаётган фитналарга муносабат;
- Аёлларнинг шаръий ҳуқуқларидан яна бири: эркаклар билан аралаш бўлиб қолмасликлари;
- Талоқ аҳкомлари ҳақида зарур маълумотлар:
1. Талоқ қилиш ҳаром бўлган вақтлар: аёл киши ҳайз кўрган пайти ва ҳайздан покланганидан сўнг жимоъ қилинган бўлса (шундай пайтларда талоқ қилиш жоиз эмас).
2. Талоқ қилишга рухсат бериладиган вақт: аёл киши ҳайздан покланганидан сўнг унга яқинлик қилмасдан талоқ қилиш (агар ажрашиш зарур бўлиб қолган бўлса).
3. Талоқ қилишда фақат бир талоқ қилишга рухсат берилади. (Уч талоқ ёки шунга ўхшаш ибораларни қўллаш ҳаром).
4. Талоқ бериш қарори эрга берилишининг ҳикмати: эркак киши аёллардан кўра тилини тийиб, мустаҳкамроқ турадиган, сабр-бардошли ва кечиримли бўлиши керак. - Ақл калимасининг луғавий маъноси боғич дегани, ақл инсонни ножўя ишлардан ва бемаъни гаплардан тўхтатиб турадиган боғич;
* Маърузанинг охирги дақиқалари ёзилмай қолган, бунинг учун бизни маъзур тутасизлар деган умиддамиз.
«Ислом Овози» таҳририяти
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download