Ошуро рўзасининг фазилати ҳақида эслатма

Бўлимлар: Муносабат, Ошуро

Шайх Обидхон қори, Швеция
1430 ҳижрий = 2009 милодий

عن ابن عباس رضي الله عنهما قال: مَا رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَتَحَرَّى صِيَامَ يَوْمٍ فَضَّلَهُ عَلَى غَيْرِهِ إِلّا هَذَا الْيَوْمَ يَوْمَ عَاشُورَاءَ ، وَهَذَا الشَّهْرَ يَعْنِي شَهْرَ رَمَضَانَ(. (رواه البخاري 1867) .

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳумо дедилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бирор куннинг рўзасига мана бу Ошуро куниники ва мана бу ойники (яъни Рамазон) каби аҳамият қаратиб, уни улуғлаганларини кўрмадим». (Бухорий, 1867).