Ошуро рўзаси 2015 йил 24 октябр шанба куни
Кеча кечқурун Саудия Арабистонидаги биродарлардан олинган хабарга кўра, янги ҳилол чиққанини кўриш имкони бўлмади.
Шунга биноан бугун чоршанба 1436 йил 30-зулҳижжа куни ҳисобланади.
Эртага (2015 милодий йил 15 октябр) пайшанба куни 1437 ҳижрий йил 1-муҳаррам куни бошланади.
Тосуъо (9-муҳаррам) жума куни 2015 йил 23 октябр, Ошуро (10-муҳаррам) 2015 йил 24 октябр шанба кунига тўғри келади.
Ошуро Исломдаги улуғ айёмлардан биридир. У куни рўза тутиш суннат, бир йиллик гуноҳларимиздан халос бўлишимизга сабаб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муҳаррамнинг 9-куни (Тосуъо)ни ҳам Ошурога қўшиб рўза тутишга тарғиб этганлар.
Умид қиламизки, биродарларимиз ушбу икки кун (Тосуъо ва Ошуро кунлари)да рўза тутиб олиш фурсатини ғанимат биладилар. Аллоҳ таоло барчамизнинг тоат-ибодатларимизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин.
Қуйидаги ҳаволалар орқали устозимиз Обидхон қори аканинг ушбу мавзуга оид суҳбатларидан фойда олишимиз мумкин, Аллоҳ у кишига шифойи комил ато этсин: