1437 йил Муҳаррам ойи чоршанба ё пайшанба куни бошланади
Бугун 1436 ҳижрий, 29 зулҳижжа (2015 милодий, 13 октябр) сешанба куни. Кириб келаётган янги йил 1437 ҳижрий 1-муҳаррам эртага ёки индинга бошланади.
Ҳарамайни шарифайн (Макка-Мадина) диёридаги мусулмон биродарларимиз иншоаллоҳ бугун кечроқ янги ҳилол чиқишини кузатиб турадилар ва аниқ хабарни Ислом умматига етказадилар.
Агар шом намозига яқин самода янги ҳилол кўриниш берса, демак эртага чоршанба куни 1437 йил 1-муҳаррам бошланган бўлади.
Аммо ҳилол бугун кўринмаса эртага чоршанба тугаб бораётган 1436 ҳижрий йилнинг 30-зулҳижжа куни деб ҳисоб қилиниб, янги йилнинг Муҳаррам ойи унинг эртаси пайшанба куни бошланади.
Бу ойда ҳам янги ҳилолни мана шундай диққат эътибор билан кузатиб туриш катта аҳамиятга эга.
Чунки, Муҳаррам ойининг 10-куни бўлмиш Ошуро Исломдаги улуғ айёмлардан биридир.
Ошуро куни рўза тутиш суннат, бир йиллик гуноҳларимиздан халос бўлишимизга сабаб бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муҳаррамнинг 9-куни (Тосуъо)ни ҳам Ошурога қўшиб рўза тутишга тарғиб этганлар.
Умид қиламизки, биродарларимиз бу куннинг баракотларидан кўпроқ насиба олишга ҳаракат қиладилар.
Ошуро куни ҳақида устозимиз Обидхон қори аканинг мана бу боғламалардаги суҳбатларидан фойда олишга таклиф қиламиз, Аллоҳ у кишига шифойи комил ато этсин: