(7) Қурбонлик ҳақида савол-жавоблар: қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноқларини олса бўладими?

 

Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноқларини олса бўладими?

Жавоб:

Сочни олиш, қисқартириш, тирноқ ва бошқа тукларни олиш ҳаж ёки умра нияти билан эҳром боғлаган одам учун то эҳромдан чиққунга қадар қатъий ман этилади.

Аммо қурбонлик қилмоқчи бўлган одам ҳақида Расулуллоҳдан мана бу ҳадислар ворид бўлган:

عن أم سلمة رضي الله عنها عن النبي صلى الله عليه وسلم:

«إذا رأيتم هلال ذي الحجة ، وأراد أحدكم أن يضحي فليمسك عن شعره وأظفاره».

أخرجه مسلم.

«Зулҳижжанинг ҳилолини кўрсангиз ва ичингиздан кимдир қурбонлик қилишни ният қилса сочи ва тирноқларини олишдан сақлансин».

(Муслим).

عن عائشة رضي الله عنها:

كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يهدي من المدينة ، فأفتل قلائد هديه ، ثم لا يجتنب شيئا مما يجتنبه المحرم .

أخرجه البخاري.

Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинадан қурбонлик юборар эдилар… Сўнг эҳромга кирган одам сақланадиган нарсалардан сақланмас эдилар». (Бухорий).

Бу икки ҳадиснинг хулосаси шуки, қурбонлик қилмоқчи бўлаётган одам соч ва тирноқларини олишдан сақланиши вожиб эмас, балки суннат ёки мустаҳабдир.

Валлоҳу аълам.

Шайх Обидхон қори, Швеция
1430 ҳ. 4 зулҳижжа (2009 м. 21 ноябр)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi