(2) Қурбонлик ҳақида савол-жавоблар: қурбонлик пулини эҳсон қилиб юборса бўладими?

Шайх Обидхон қори, Швеция
1429 ҳ. 24 зулқаъда (2008 м. 22 ноябр)

Қурбонлик пулини эҳсон қилиб юборса бўладими?

Савол: Яқинлашиб келаётган “Ийди Қурбон” билан қутлайман. Қурбонлик ҳақида саволим бор эди. Қурбонлик қилинадиган шаҳарда қурбонлик гўштини эҳсон қилишга муҳтож мусулмон кишини тополмаса ёки ўзи ҳам унга муҳтож бўлмаса, аммо бошқа ватандаги муҳтож биродарларига (бирон жонлиқ сўйиб ўтирмасдан) қурбонлик пулини эҳсон қилиб юборса бўладими?

Абдуллоҳ.

Жавоб: Қурбонлик пулининг ўзини эҳсон қилиб юбориш мумкин эмас. Зиммасида қурбонлик вожиб бўлган одам қурбонлик қилиши зарур. Ёки ўз номидан бошқа бир одамни вакил қилиб, ўша вакил орқали қурбонликни амалга ошириши лозим…