(4) Қурбонлик ҳақида савол-жавоблар: аёл киши тақинчоқлари учун қурбонлик қиладими?

Аёл киши тақинчоқлари учун қурбонлик қиладими?

Савол:

Аёлларнинг тиллалари закот нисобига етган бўлса қурбонлик қиладими ёки эрининг сўйгани етадими?

Отабек.

Жавоб:

Имом Шофеий, Молик ва Аҳмад наздларида қурбонлик суннатдир. Ҳанафий уламолар қавлларига кўра агар инсоннинг бойлиги 200 дирҳамга етган бўлса, унинг зиммасига қурбонлик вожиб бўлади. Имом Абу Юсуф ҳам қурбонлик қилиш суннатдир деганлар…

Агар аёл кишининг кўзга кўринадиган ёки арзигулик бойлиги бўлса шукрона тариқасида ҳам қурбонлик қилиши тақво аломатидир. Аммо аёл кишининг ўзига тегишли бойлиги йўқ, фақат тақинчоқлари бўлиб, улар закот нисобидан кам бўлса қурбонлик қилишга буюрилмайди…

Тафсилоти қуйидаги аудиода.
Шайх Обидхон қори, Швеция
1429 ҳ. 13 зулҳижжа (2008 м. 11 декабр)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•