(8) Қурбонлик ҳақида савол-жавоблар: қўйнинг ёши қандай ҳисоб қилинади?

Шайх Обидхон қори, Швеция
1429 ҳ. 12 зулҳижжа (2008 м. 10 декабр)

Қўйнинг ёши қандай ҳисоб қилинади?

Савол: Қурбонликка сўйиладиган қўй ками 2 яшар дейилган. Уларни ёши қандай ҳисоб қилинади? 6 ойлик 1 яшарми ёки 12 ойлик 1 яшарми?

Отабек.

Жавоб: Қурбонликка сўйиладиган ҳайвонда топилиши лозим бўлган зарур сифатлардан бири унинг ёшидир. Қўй қурбонликка яроқли бўлиши учун 6 ойга тўлган бўлиши керак. Эчкининг ёши 12 ойга, молники 2 йилга, туяники 5 йилга тўлган бўлиши шарт.