(10) Қурбонлик ҳақида савол-жавоблар: тирик ҳайвонни килолаб савдо қилиш мумкинми?

Шайх Обидхон қори, Швеция
1431 ҳ. 8 зулҳижжа (2010 м. 14 ноябр)

Тирик ҳайвонни килолаб савдо қилиш мумкинми?

Савол: Қурбонлик учун қўй сотиб олмоқчи эдим. Қўйнинг эгаси килолаб сотишини айтди. Одатда қўй-молларни килолаб эмас, доналаб олди-сотди қилинар эди. Тирик ҳайвонни килолаб сотиш мумкинми?

Б.

Жавоб: Дарҳақиқат, ҳайвонларни қадимдан доналаб савдо қилиб келинган. Аммо ҳозирда жойларда килолаб сотиш одат бўлган. Бу ҳақда сўралган саволларга уламолар жоиз, деб фатво беришган.

Исламвеб саҳифасида мана бундай ёзилади: «Аслида қўй ва мол каби тирик ҳайвонларни сотишда тортишга ҳожат бўлмайди. Агар мол мавжуд бўлса кўриб туриб савдо қилинаверади… Уларни вазнига қараб сотиш аввалда маълум бўлмаган. Шундай бўлса ҳам зоҳирдан бу ишда бирор ҳаром нарса кўринмайди. Чунки бу ерда байъга монелик қиладиган ҳеч нарса йўқ. Шундай экан, қурбонлик учун сўйиладиган ҳайвонни вазн ҳисобида сотиб олишнинг зарари йўқ».

(http://www.islamweb.net/ver2/Fatwa/ShowFatwa.php?Option=FatwaId&lang=A&Id=14080)