(12) Қурбонлик ҳақида савол-жавоблар: қурбонлик билан бирга ақиқани ҳам ният қилиш мумкинми?
Шайх Обидхон қори, Швеция
1432 ҳ. 9 зулҳижжа (2011 м. 5 ноябр)
Қурбонлик билан бирга ақиқани ҳам ният қилиш мумкинми?
Устоз сизни, аҳли-оилангизни ва «Ислом Овози» ходимларини ва мухлисларини муборак Ийдул-Азҳо билан чин дилдан қутлайман. Сизларни дин йўлида қилаётган сайъ-ҳаракатларингизни қодир Аллоҳ беҳисоб ажрини берсин.
Cавол: Қурбонликка сўйиладиган қўй билан ақиқани ҳам ният қилсак бўладими?
Илтимос, шу ҳақда имкон қадар батафсил ва тезроқ жавоб берсангиз. Аллоҳ рози бўлсин. Жазакумуллоҳу хойрон.
Дилноза.
Жавоб: Табрикларингиз учун ташаккур. Яхши тилакларингизни Аллоҳ таоло қабул айласин ва ўзингизга ҳам насиб этсин.
Ақиқа билан қурбонликни бирга қилиш мавзусида қуйидаги фатво эътиборга лойиқ, иншоаллоҳ:
فهذه المسألة اختلف فيها أهل العلم على قولين منهم من أجازها كما هو مذهب أحمد رحمه الله ومن وافقه . ومنهم من منعها لأن المقصود مختلف، فالمقصود بالأضحية الفداء عن النفس ومن العقيقة الفداء عن الطفل وعليه فلا يتداخلان. ولاشك أن الأخذ بهذا القول أولى لمن كانت عنده سعة وقدرة عليه فمن لم تكن له سعة فالأخذ بمذهب أحمد أولى له . والله تعالى اعلم.
Бу масалада уламолар икки хил фикр билдиришган. Имом Аҳмад мазҳаблари ва яна баъзиларга кўра, бу – жоиз. Баъзиларнинг назарида – мумкин эмас. Чунки қурбонлик ўзининг жони ўрнига фидо қилишдир. Ақиқани эса гўдакнинг ўрнига фидо қилинади. Шундай экан, бу икки амалнинг бир-бирига алоқаси йўқ. Шубҳасиз, ўзига тўқ ва қодир одам учун мана шу қавлни олган афзал. Имконияти бўлмаган одам учун бу ишда Аҳмаднинг мазҳабларини олиш авло. Валлоҳу аълам. (islamweb/885)