(14) Қурбонлик ҳақида савол-жавоблар: қурбонликни ният қилгану амалга оширолмай қолган одам
Шайх Обидхон қори, Швеция
1432 ҳ. 19 зулҳижжа (2011 м. 15 ноябр)
Қурбонликни ният қилгану амалга оширолмай қолган одам
Савол: Бир сабаб бўлиб, қурбонлик қила олмай қолган одам энди нима қилиши керак?
Жавоб: Маълумки, қурбонликнинг ҳукми борасида фуқаҳолар бир-бирига яқин икки хил ижтиҳодда бўлишган. Баъзи уламолар қурбонлик суннати муаккада, дейишган. Баъзилар вожиб, деб айтишган. Қурбонлик қилиш – суннат, деган қавлга кўра қурбонлик қила олмаган одам гуноҳкор бўлмайди. (islam-qa /145105)
Қурбонлик қилишни ўзига вожиб, деб билган одам учун эса Фиқҳий қомуснинг «Қурбонлик вақти ўтиб кетиши билан вожиб бўладиган иш» деган бўлимда келган масалалар жавоб бўлади:
مَا يَجِبُ بِفَوَاتِ وَقْتِ التَّضْحِيَةِ :
… فَمَنْ عَيَّنَ أُضْحِيَّةً شَاةً أَوْ غَيْرَهَا بِالنَّذْرِ أَوْ بِالشِّرَاءِ بِالنِّيَّةِ فَلَمْ يُضَحِّ بِهَا حَتَّى مَضَتْ أَيَّامُ النَّحْرِ وَجَبَ عَلَيْهِ أَنْ يَتَصَدَّقَ بِهَا حَيَّةً…
43 – وَمَنْ وَجَبَ عَلَيْهِ التَّصَدُّقُ بِالْبَهِيمَةِ حَيَّةً لَمْ يَحِل لَهُ ذَبْحُهَا وَلاَ الأْكْل مِنْهَا وَلاَ إِطْعَامُ الأْغْنِيَاءِ وَلاَ إِتْلاَفُ شَيْءٍ مِنْهَا ، فَإِنْ ذَبَحَهَا وَجَبَ عَلَيْهِ التَّصَدُّقُ بِهَا مَذْبُوحَةً ، فَإِنْ كَانَتْ قِيمَتُهَا بَعْدَ الذَّبْحِ أَقَل مِنْ قِيمَتِهَا حَيَّةً تَصَدَّقَ بِالْفَرْقِ بَيْنَ الْقِيمَتَيْنِ فَضْلاً عَنِ التَّصَدُّقِ بِهَا . فَإِنْ أَكَل مِنْهَا بَعْدَ الذَّبْحِ شَيْئًا أَوْ أَطْعَمَ مِنْهَا غَنِيًّا أَوْ أَتْلَفَ شَيْئًا وَجَبَ عَلَيْهِ التَّصَدُّقُ بِقِيمَتِهِ. (الموسوعة الفقهية الكويتية – (5 / 93)
… Кимки бир қўй ёки ҳайвонни қурбонлик қилиш учун назр қилиш ёки харид қилиш ёки ният қилиш билан тайинлаган бўлсаю то наҳр кунлари ўтиб кетгунча ҳам қурбонлик қилмаган бўлса, шу ҳайвонни тиригича садақа қилиш унга вожиб бўлади.
… Бир ҳайвонни тиригича садақа қилиш вожиб бўлган одам учун уни сўйиш ҳам, ундан ейиш ҳам, бойларга едириш ҳам, унинг бирор қисмини йўқ қилиш ҳам ҳалол бўлмайди. Агар уни сўйса, шу ҳолда садақа қилиш вожиб бўлади. Агар сўйгандан кейин унинг қиймати тириклик пайтидагидан камайиб кетса, сўйилганини садақа қилиш билан бирга икки қиймат орасидаги фарқни ҳам садақа қилади. Агар сўйгандан кейин ундан озгина еса ёки бир бойга едирса ёки яроқсиз ҳолга солса, унинг зиммасига шунинг қийматини садақа қилиш вожиб бўлади. (Ал-Мавсуа – 5/93).