1436 ҳижрий (2015 милодий) йилнинг Зулҳижжа ойи қачон бошланади?

Савол:

Зулҳижжа ойи кирдими, агар ҳали кирмаган бўлса қачон бошланади?

М.


Жавоб:

Бугун (2015 йил 13-сентябр) якшанба Зулқаъда ойининг 29 куни.

Қамарий ҳисоб бўйича, ой 29 кун ёки 30 кун бўлади, фақат. Яъни, ҳеч қачон 28 кун ёки 31 кун бўлиши мумкин эмас.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига биноан ойнинг 29-куни қуёш ботишидан озгина олдин осмонда янги ҳилол чиқишини кузатиб турилади.

Агар янги ҳилолни кўришга муваффақ бўлинса ва исломий маҳкама томонидан ҳилолни кўрганларнинг гувоҳликлари тасдиқланса янги ой бошланган бўлади.

Акс ҳолда, чиқиб кетаётган эски ойни 30 кун деб ҳисоблаб, янги ой бошланишини бир кунга кечиктирилади.

Ислом оламининг бир қанча мамлакатлари бу борада Саудия Арабистони маҳкамасининг қарорини кутиб турадилар, чунки у диёрларда муборак қибламиз Каъбатуллоҳ жойлашган ва у ердаги мусулмонлар узоқ йиллардан буён янги ҳилолни доимо ўз кўзлари билан кузатиб, суннатга мувофиқ амал қилишга ҳаракат қилиб келадилар.

Шунга биноан биз ҳам Саудия Олий маҳкамасининг қарорини кузатиб борамиз ва хабар топишимиз билан дарҳол сайтимизда эълон қилишга ҳаракат қиламиз, иншоаллоҳ.

Агар бугун кечқурун ой кўриниб, расман тасдиқланадиган бўлса эртага 2015 йил 14-сентябр душанба куни Зулҳижжа ойининг биринчи куни бўлади.

Аммо ой кўринмаса ёки кўрингани маҳкама тарафидан тасдиқланмайдиган бўлса Зулқаъда ойини 30 кун деб эътибор қилинади ва Зулҳижжа ойи 2015 йил 15-сентябр сешанда кунидан бошланади.

Аллоҳ таоло барча мусулмонларга бу муборак кунларда кўплаб солиҳ амаллар қилишни муяссар айласин, Ўзбекистон ва бутун дунёдаги мазлум биродарларимиз ва опа-сингилларимизга нажот, Ислом динимизга ривож, умматимизга нусрату ғалаба, устозимиз Обидхон қори акага шифойи комил ато этсин …

«Ислом Овози» таҳририяти

Алоқадор мавзулар:

* Зулҳижжа остонасида

* Муборак ўн кун

* Бу кунларда қандай амаллар қилишимиз керак?

* Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлигида рўза тутиш ҳақидаги ҳадисларнинг ҳукми

* Зулҳижжанинг бу қадар улуғланиш сабаби нима?