Сигарет чекиш рўзани бузадими?
Бўлимлар: 03. Рўза, Рамазонга доир муфассал савол-жавоблар
Савол: Рўза тутганда чекиш мумкинми?
Эрик.
Жавоб: Фиқҳ китобларида рўзани бузувчи амаллар қаторида тутун ҳам саналган. (Шурунбулолий, Мароқил-Фалоҳ). Чунки тутун ҳам жисм саналади. Аммо ҳид жисм эмас. Инсоннинг димоғига тутун ҳиди урилса ёки ўзи бирор нарсани ҳидласа рўза очилмайди. Ўз ихтиёри билан тутунни ичига ютса рўзаси очилади. Тамаки, сигарет каби нарсаларни чекиш шубҳасиз рўзани бузади. Чекиш инсон ҳаёти учун катта зарарлар келтириши баҳс талаб қилмайдиган илмий ҳақиқат. Шу туфайли у ҳаром ва гуноҳ амалларга киради.
Podcast: Play in new window | Download