Охират куни ва Қиёмат аломатлари (12-қисм)
Бўлимлар: Қиёмат
Тўхтабой масжиди, Тошкент
1416 ҳ. 3 муҳаррам (1995 м. 2 июн)
- Ҳақ билан ботил орасини ажратиб берувчи тарозу – Қуръони карим ва саҳиҳ ҳадисларни биринчи ўринда яхшилаб ўрганиб олишимиз лозим;
- Қиёматнинг катта аломатларидан учинчиси: Яъжуж-Маъжужлар бостириб келиши;
- – Яъжуж ва Маъжужлар ҳам Одам алайҳиссаломнинг авлодларидан бўлмиш Нуҳ алайҳиссаломнинг зурриётларидан;
- – Баъзи уламолар Мўғўлларни Яъжуж ва Маъжужларнинг бир қисми деб ҳисоблашган;
- – Дўзах аҳлининг аксарияти Яъжуж ва Маъжужлар;
- – Яъжуж ва Маъжужларнинг йўлини тўсиб, тўғон қуриб берган солиҳ подшоҳ Зулқарнайн ҳақларида изоҳ; Искандар Макидоний Зулқарнайн эмас!
- – Зулқарнайн алайҳиссаломнинг ушбу лақаб билан номланишлари сабаби;
- – Яъжуж ва Маъжужнинг бало-офатлари ҳақида ҳадиси шарифлар;
- – Яъжуж ва Маъжужнинг йўлини тўсиб турган тўғон қаерда эканлиги номаълум ва уни билиш аҳамиятли эмас;
- – Иймону исломдан маҳрум бўлган инсонларнинг туғёни чексиз бўлиб, ўзларича ҳатто «самовий урушлар»гача етиб борадилар;
- – Яъжуж ва Маъжужлар ҳалок этилиши;
- Қиёматнинг катта аломатларидан тўртинчи, бешинчи ва олтинчиси: уч маротаба Ер ютиш – машриқда, мағрибда , арабистон ярим оролида (учта энг катта Ер ютишлар) ва бундай балоларнинг сабабу ҳикматлари.
Podcast: Play in new window | Download