Охират куни ва Қиёмат аломатлари (9-қисм)
Тўхтабой масжиди, Тошкент
1415 ҳ. 22 зулқаъда (1995 м. 21 апрел)
- Кичкина аломатларнинг давоми:
28. Мўмин кишининг туши ҳақ бўлиб чиқиши;
29. Катта-катта уламоларни ташлаб, билиб-билмасдан гапириб юборадиганлардан илм излаш;
30. Ёлғон ва тўқима нарсаларни ривоят қилиб юрадиганлар;
31. Кийим кийган яланғоч аёллар;
32. Ёлғон гувоҳлик бериш кўпайиб кетиши;
33. Рост гувоҳлик беришдан бош тортиб, ҳақиқатни яшириш;
34. Бир-бирини танимасликка оладиган, фақат ўз манфаати учун муомала қиладиган, кўринишидан дўст, ичидан душман бўладиганлар кўпайиши;
35. Арабистон диёрида анҳорлар пайдо бўлиб, боғу роғга айланиши, кўп минтақаларда табиат ва иқлимлар ўзгариши;
36. Ҳайвонлар ва жамодотлар тилга кириб сўзлаши;
37. Бало-мусибатлар ва фитналар қаттиқлашиб кетиши оқибатида кўпчилик инсонлар ўлимни орзу қилиб қолишлари;
38. Румликлар кўпайиб, мусулмонларга қарши ҳамла қилишлари;
39. Яҳудлар билан жанг бўлиши ва охир-оқибат мусулмонлар ғалаба қозонишлари;
40. Қистантинийя (Истанбул) шаҳри фатҳ этилиши;
41. Маҳдий – Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ал-Ҳасаний ҳақиқат ва адолат билан ҳукм қиладиган халифа бўлиб чиқиши;
- Қиёматнинг катта аломатлари:
* Маҳдий – Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Ал-Ҳасаний ҳақиқат ва адолат билан ҳукм қиладиган халифа бўлиб чиқиши қиёматнинг кичкина аломатларидан ҳисобланади. Аммо катта аломатлар бошланиш вақтига тўғри келиши туфайли кўп ўринларда ана шу аломатлар билан бирга зикр қилинади.
1. Дажжол худоликни даъво қилиб, жуда ҳам катта фитналар билан чиқиши;
(Дажжолнинг сифатлари ҳақида қисқача маълумот)
2. Ийсо алайҳиссалом осмондан тушиб, мусулмонларга ёрдам бериб, Дажжолни қатл қилишлари;
(Ушбу ва қолган катта аломатлар ҳақида кейинги маърузаларда батафсил маълумот берилади)
- Савол-жавоблар.
Podcast: Play in new window | Download