Охират куни ва Қиёмат аломатлари (7-қисм)
Тўхтабой масжиди, Тошкент
1415 ҳ. 8 зулқаъда (1995 м. 7 апрел)
Кичкина аломатларнинг давоми:
13. Золиму зўравонлар (одамларни қийноққа тутадиган мустабид ҳукмдорлар ва уларнинг зулмкор ходимлари) кўпайиб кетиши;
14. Фаҳш ишларни, ароқ, зино, мусиқаларни ва эркаклар учун ипакларни ҳалол қилиб оладиган тоифалар чиқиши;
(Россия ва АҚШ каби кофир давлатлар мусулмон диёрларга экспорт қилиб юбораётган ароқ ва сигаретларни қабул қилиб сотаётган ҳаромхўр тижоратчиларнинг касофатлари)
15. Масжидларнинг ташқи зеб-зийнатига берилиб кетиб, зоҳирий иморатлар билан фахрланиш;
16. Одамлар ўз иморатларини, ҳовли жойларини баланд-баланд қилиб қуришда бир-бирлари билан мусобақа қилишлари;
17. Мусулмонлар бир-бирларини қатл қилишлари кўпайиши, кўпчилик одамларнинг ақл-идроки заифлашиб кетиши;
(Усмон розияллоҳу анҳу қатл қилинганларидан сўнг саҳобаи киромлар ўрталарида рўй берган ихтилофлар, мунофиқлар мусулмонларни бир-бирлари билан уруштириб қўйиши, уммул-мўъминин Оиша онамизга Ҳавъаб итлари ҳуриши қиссаси)
18. Замон қисқариб ёки тезлашиб кетиши;
(Тез юрадиган ва учадиган маркаблар пайдо бўлиши, одамларнинг умридан барака кўтарилиши, Дажжол даврида табиат қонунлари изидан чиқиб, кеча ва кундуз соатлари ўзгариб кетиши)
19. Мусулмонларнинг баъзи тоифалари яна қайтадан куфру залолатга қайтиб, мушрикларга қўшилиб, бутпараст бўлиб қолишлари;
(Ислом дини барча динлар устидан зоҳир бўлиши ҳақидаги ояти каримага ушбу ҳадисда изоҳ бор. «Ота-боболаримизнинг урф-одатлари муқаддас» деб ширку хурофотларга эргашишдан огоҳ бўлишимиз лозим)
Савол-жавоб: Сумалакни эътиқодга киргизиш ширкий бидъатга айлантириб юбориши мумкин. Оддий бир фойдали таом сифатида пишириб ейиш жоиз.
Podcast: Play in new window | Download