Рўза фидяси қачон тўланиши керак?
Савол: Қариб қолгани сабабли Рамазонда рўза тута ололмайдиган одамлар фидя тўлашлари лозим. Шу фидя қачон тўланиши керак? Рамазон бошланиши биланми ёки ҳайтгачами?
Муслима.
Жавоб: Бу масалада Фиқҳий қомусда ёзилади: “Рўза тутишдан ожиз бўлган кекса киши ва тузалишидан умид узилган касал рўзасини очиб, фидя тўлаши жойиз. Шундай экан, фидяни аввалдан бериш мумкинми, деган масалада фуқаҳолар ихтилоф қилдилар. Ҳанафийлар фидяни ойнинг аввалида ёки охирида бериш жойиз дедилар. Нававий айтади: “Бизнинг асҳобларимиз иттифоқ қилганларки, рўзадан ожиз кекса одам ва тузалишидан умид йўқ касал Рамазон киришидан аввал фидя беришлари жойиз эмас. Фидяни ҳар бир куннинг фажри бошланганда бериш жойиз. Рамазон ичида фажрдан аввал бериш мумкинми, деган саволга Доримий жойиз деб жавоб қилган ва шу тўғридир”. (Ал-мавсуатул фиқҳийя).
Юқорида айтилганларга кўра фидяни Рамазон тугагандан сўнг берса ҳам жойиз.