Охират куни ва Қиёмат аломатлари (4-қисм)
Бўлимлар: Қиёмат
Тўхтабой масжиди, Тошкент
1415 ҳ. 16 шаввол (1995 м. 17 март)
- Қиёмат аломатларидан огоҳлантириб туриш аҳамияти;
- Қиёмат аломатлари кўпайиб бориши ҳикматларидан бири: иймонлари заифлашиб бораётган инсонларни тавба қилишга чорлаб, кўзларини очиб туради;
- Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда Аллоҳга ва охиратга иймон келтириш такрор-такрор бирга зикр қилинишининг ҳикмати;
- Қиёматнинг кичик аломатларидан баъзилари:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар бўлиб келишлари;
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотлари;
3. Байтул Мақдис (Қудс шаҳридаги Масжидул Ақсо) фатҳ бўлиши;
4. Мол-дунё кўпайиб, садақа қабул қиладиган одам топилмай қолиши;
5. Турли-туман фитналар пайдо бўлиб, кўпайиб кетиши;
6. Катта фитналарнинг аксарияти машриқ томондаги мамлакатлардан чиқиши ва уларнинг тарихдаги ва ҳозирги замондаги кўринишлари;
7. Кўпчилик мусулмонлар яҳуду насоролар тутган йўлларга, уларнинг урф-одатларига эргашиб кетишлари ва бунга воқеликдан мисоллар.
Podcast: Play in new window | Download