Кун узоқ давом этадиган минтақада рўза қандай тутилади?
Бўлимлар: 03. Рўза, Рамазонга доир муфассал савол-жавоблар
Савол:
Биз Россиянинг шимолида – Мурманск шаҳрида турамиз. Ибодатларни www.islamicfinder.org сайтига қараб имкон қадар бажараяпмиз. Бу ерда 3 ой қуёш ботмайди, лекин шу кунлари қуёш саҳар 4 га яқин чиқиб шом кечки соат 12 га тўғри келаяпти. Рўза тутиш қандай бўлади? Кун бўйи ишлаймиз. Бирон бир енгиллик йўқми?
Илҳомбой.
Жавобнинг хулосаси:
Кун билан туннинг ораси ажраладиган жойларда
- Тоқатлари етадиган ва соғликларига зарар бўлмайдиган инсонлар, ўша минтақанинг тақвимига риоя қилган ҳолларида рўза тутишлари лозим бўлади, гарчи бироз машаққатли бўлса ҳам;
- Тоқатлари етмайдиган ёки соғликларига зарар бўладиган инсонлар эса, кунлар маромига қайтганидан кейин қазо бўлган рўзаларни тутиб берадилар.
Валлоҳу аълам.
Шайх Обидхон қори, Швеция
1430 ҳ. 2 рамазон (2009 м. 23 август)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download