Ҳайит суннатлари ҳақида қисқача эслатма
الله أكْبَرُ ، الله أكْبَرُ ، لا إلَهَ إلا الله ، الله أكْبَرُ ، اللهُ أكْبَرُ، ولِلهِ الْحَمْدُ
اللهُ أكْبَرُ كَبِيراً ، وَالْحَمْدُ لِلهِ كَثِيراً ، وَسُبْحَان اللهِ بُكْرَةً وَأصِيلاً
1- Рамазон ойининг охирги куни қуёш ботишидан бошлаб ҳайит куни қуёш чиққанидан сўнг имом ҳайит намозига етиб келгунга қадар такбир айтиш вақти ҳисобланади;
2- Ҳайитга тайёргарлик: – тирноқ ва туклардан тозаланаш, – мисвок билан оғиз, тил ва тишларни поклаш, – ғусл қилиш, – покиза кийимлар билан зийнатланиш, – хуш бўйҳдли атр суриш;
3- Ҳайит намозига чиқишдан олдин (бомдод намозидан кейин) бир неча тоқ сонли хурмо доналарини ейиш (3 ёки 5 ёки 7 ваҳоказо …) ;
4- Ҳайит намозига бориш-қайтишда бошқа-бошқа йўлдан юриш;
5- Номаҳрамларга қарамаслик; (Номаҳрамларга қараш ҳар доим ҳаром. Бироқ ҳайит куни янада эҳтиётроқ бўлишимиз зарур).
6- Оила, фарзандлар, қариндошлар, айниқса ёш болаларга ҳадя – совғалар бериш, барча инсонларга хушмуомалада бўлиб, мўмин-мусулмонларнинг қарлбларига шодлик киритиш;
7- Муслима аёллар ва қизлар ҳам ҳайит намозида иштирок этишлари суннат. Ҳижобларини ҳеч қандай зийнатларсиз кийиб, мукаммал даражада ўраниб, эркаклар билан аралашмаган ҳолларида чиқишлари даркор.
8- Ҳайз кўрган аёллар ҳам ҳайит намози майдонига яқинроқ жойга бориб, четроқда туриб иштирок этишларига тарғиб этилади. Такбирларни ичларида айтадилар, намоз ўқимайдилар, дуоларга омин деб турадилар.
9- Ҳайит байрамини ҳеч қандай исрофгарчиликсиз, гуноҳларсиз, бировларга озор бермасдан, хурсандчиликни изҳор этишда ҳаддан ошмасдан, Ислом одоб-ахлоқларини унутмасдан ўтказиш лозим!
Валлоҳу аълам.
Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўз даргоҳида шод-хуррамлик ила мақбул айласин. Омин.
* Ҳайит такбирлари қандай айтилишига намуна сифатида қуйидаги аудио лавҳаларни тақдим этамиз:
- Шайх Ёсир Давсарий овозлари (Масжидул Ҳаром имомларидан бири) :
- Шайх Обидхон қори аканинг такбир овозлари (1990 йил Рамазон ҳайити хутбасидан олинган) :
«Ислом Овози» таҳририяти
1436 ҳ. 29 рамазон (2015 м. 16 июл)
Podcast: Play in new window | Download