Ийдул-фитр байрами Ислом умматига муборак бўлсин

Бўлимлар: Муносабат

 
Дунёнинг бир қатор мамлакатларида Шаввол ойининг ҳилоли самода кўрингани эълон қилинди.
Шундай қилиб, эртага – якшанба 1438 ҳижрий йилнинг 1 шавволи, 2017 йил 25 июн муборак Рамазон ҳайити – Ийдул-Фитр кунидир.

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, «Ислом Овози» таҳририяти бутун дунё мусулмонларини байрам билан табриклайди.

Меҳрибон Раббимиз Ислом умматига, айниқса, Фаластин, Бирма, Ироқ, Сурия, Яман ва бошқа барча мазлум мамлакатлар аҳлига ҳидоят, нусрат ва баракотлар ато этсин.

Аллоҳ таоло барчаларимиздан ўқиган намозларимизни, тутган рўзаларимизни ва барча солиҳ амалларимизни Ўз даргоҳида мақбул айласин …

Оз фурсат ичида ниҳояланиб,
Аллоҳ амри билан кифояланиб,

Тарк этди бизларни саноқли кунлар,
Таровиҳ, тиловат, мароқли тунлар…

Келганда дунёдан кетар вақтимиз
Ёр бўлсин илоҳо, иймон-бахтимиз!

Ўшал кун Ийд каби сурурли бўлсин,
Охират ободу ҳам нурли бўлсин!

Ўшал кун номалар савобга тўлгай,
Бу йўлнинг охири хайрли бўлгай!

(Шайх Обидхон қори / Рамазон ҳайити, 2007 йил)

Қуйида устозимизнинг 2007 йил Рамазон ҳайити муносабати билан тақдим этган қисқагина маъруза ва шеърларини эшитишингиз мумкин.

* ЭСЛАТМА:

Ўзбекистонда бу йилги Ийдул-фитр байрами 26-июн душанба куни деб эълон қилинган. Ўзбекистон ичида яшаётган мусулмонлар ўша ердаги жамоат билан бирга ҳайит қилишлари, бу каби масалаларда ихтилофлашиб жамоатдан ажраб олмасликлари тавсия этилади.

* Алоқадор мавзулар:

Рўза ва ҳайит кунлари ҳақидаги ихтилоф қандай ҳал қилинади?

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi