Бугун Лайлатул қадр эканига энг кўп умидвор бўлинадиган жуда ҳам улуғ кеча

Бўлимлар: Муносабат

Қадрдон биродарлар, қадрдон опа-сингиллар!

Мана бугун чоршанбадан пайшанбага ўтар кеча Лайлатул қадр экани ҳақида кўп ривоятлар келган 27-рамазон кечасидир.

Айрим саҳобаи киромлар ва баъзи уламолар «Қадр кечаси Рамазоннинг йигирма еттинчи кечаси», деб қатъий суратда айтар эдилар.

Маълумки, Қадр кечасини суннати набавийяга мувофиқ тарзда холис Аллоҳ учун ибодат билан ўтказган кишининг барча гуноҳлари кечириб юборилади ва унга 83 йилдан зиёд ибодат қилиб яшаганлик савоблари берилади.

Шундай экан, ҳар биримиз энг аввало ўзимизни, оила-аъзоларимизни, қолаверса барча мусулмон биродарларимизни, ўзи жуда ҳам қисқа, аммо Аллоҳнинг наздида жуда ҳам улуғ бўлган ушбу лаҳзаларни бошидан охиригача гўзал ибодатлар билан ғанимат билиб, У Зотга тавба-тазарруълар қилиб, қалб ва кўзларимиздан ёшлар тўкиб, абадул-абад бахт-саодатга муваффақ этишини сўраб, намозу тиловатлар билан банд бўлиб чиқишга тарғиб этамиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Оиша онамиз розияллоҳу анҳо сўрадилар:

يا رسولَ اللَّهِ، أرأيتَ إن عَلِمْتُ أيُّ لَيلةٍ لَيلةُ القَدرِ ما أقولُ فيها قالَ قولي: «اَللَّهُمَّ إنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عنِّي». رواه الترمذي وصححه الألباني.

«Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини биладиган бўлсам, ана шу кечада нима деб дуо қилайин?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

«اَللَّهُمَّ إنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ العَفْوَ فَاعْفُ عنِّي».

«Эй Аллоҳ, албатта Сен кечиргувчи Зотсан, кечириб юборишни севасан! Бас, мени кечиргин!, деб айтгин«.

Қуйида ушбу дуонинг арабча матнини шайх Моҳир Муъайқилийдан эшитиб ёд олишингиз мумкин.

Алоқадор мавзулар:

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi