Эътикоф вақти бугун шом намозидан олдин бошланади

Бўлимлар: Муносабат

 

Азиз биродарлар!

Мана муборак Рамазон ойининг охирги ўн кунлигига ҳам етиб келдик.

Бугун – 2017 йил 15 июн пайшанба куни қуёш ботиши биланоқ Рамазон ойида суннат бўлган эътикоф ибодати вақти бошланади.

Эътикоф деб бирор масжидни лозим тутиб, эртаю кеч имкон қадар фақат ибодат билан банд бўлишга айтилади.

Рамазон ойининг ушбу охирги ўн кунлигининг ҳаммасида эътикоф ўтириш суннат ва афзал, аммо шарт эмас.

Имконияти бўлмаганлар ҳеч бўлмаганда баъзи кунларида бўлса ҳам эътикоф ўтирсалар улкан савобларга эришадилар, иншоаллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб келганларидан бошлаб, вафот этгунларига қадар, ҳар йили Рамазон ойининг учинчи ўн кунлигида эътикоф ўтирганлар.

Имом Ибн Шиҳоб Зуҳрий айтадилар:

«Мусулмонларга ҳайронман, эътикоф ўлтирмай қўйдилар, ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага кирганларидан бошлаб то Раббиларига йўлиқгунларига қадар эътикофни канда қилмадилар».

Ислом ва мусулмонлар хизматида бўлиб эътикоф ўтира олмай қолган кишини маломат қилинмайди.

Аммо дунё ишларидан бир неча кунлик қисқа муддат ичида ҳам фориғ бўлолмаётган одамлар ўзларини ўзлари улкан ғаниматлардан маҳрум қилаётган бўлиб қоладилар.

Қуйида бу улуғ ибодатнинг фазилатлари ва аҳкомлари ҳақида устозимиз бир неча йил муқаддам тақдим этган суҳбатларини эътиборларингизга қайта ҳавола этмоқдамиз:

  • Эътикоф Расулуллоҳ суннатларидир.

1. Эътикоф нима дегани?
2. Эътикоф ўлтиришнинг ҳукми ва эътикоф турлари;
3. Эътикофнинг шартлари ва рукнлари;
4. Эътикофга қачон кирилади ва у қанча вақт давом этади?
5. Эътикоф рўза билан бўлиши лозимми?
6. Муътакиф учун мустаҳаб ва макруҳ бўлган амаллар;
7. Аёл кишининг эътикофи.

Алоқадор мавзулар:

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi