«Ким сабрли бўлишга ҳаркат қилса Аллоҳ уни сабрли қилиб қўяди …».

Бўлимлар: 11. Ахлоқ ва одоб

Савол:

Сабр Аллоҳдан эканига оят ёки ҳадисдан ҳужжат борми? Мен шубҳа қилмайман Аллоҳдан эканига, фақат оят ёки ҳадис борми, шуни билмоқчидим.

Жавоб:

Нафақат сабр, балки барча нарсалар Аллоҳдан. Шунинг учун ҳам ҳамма нарсани Аллоҳдан сўраб илтижо қиламиз. Лекин, дуонинг ўзи билан иш битмайди. Балки Аллоҳ буюрган ва рухсат берган барча сабабларни бажариш лозим. Ана шу сабаблардан бири дуо билан бирга инсон ўзи талаб қилаётган нарсаларини ўзлаштириш учун ҳаракат қилиши керак.

Сабр ҳақида ояту ҳадислар жуда ҳам кўп.

Мисол, учун Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 45-оятида марҳамат қилади:

{وَاسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ}  [البقرة: 45].

«Сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Аллоҳдан) мадад сўранглар» .

Ҳадислардан бири, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:

«ومن يتصبر يصبره الله».  متفق عليه.

«Ким сабрли бўлишга ҳаркат қилса Аллоҳ уни сабрли қилиб қўяди …». (Муттафақун алайҳи – Бухорий ва Муслим).

Бу мавзуда батафсилроқ маълумотга эга бўлиш учун устозимизнинг сабр ҳақидаги дарсларидан фойда олишни тавсия этамиз.

Валлоҳу аълам.

«Ислом Овози» таҳририяти