Бешинчи кеча: Тиловат ҳаққини адо этайлик!

  1. Тиловат фазилати;
  2. Салафларимиз Қуръонни қандай тиловат қилганлар?
  3. Тиловат деганда нимани тушунамиз?
  4. Қуръон ўқимасликнинг оқибати.


Азиз биродарлар! Дунё ва Охиратимиз бахти Қуръони каримга боғлиқ экан, бизнинг бу китоб ҳузуридаги энг биринчи вазифамиз уни чиройли ва кўп тиловат қилишдан бошланиши лозим. Бу нарса бизнинг Қуръонга мукаммал амал қилишимиз учун йўл очади.

Аллоҳ Ўз китобини тиловат қиладиганларни олқишлаб бундай деган:

«Шубҳасиз, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиган, намозни қоим этадиган, биз ризқ килиб берган нарсалардан яширину ошкор эҳсон қиладиган зотлар асло касодга учрамайдиган тижоратни умид этурлар. Бу амаллар Аллоҳ уларнинг ажрларини мукаммал ато этиши ва Ўзининг фазлидан янада зиёда айлаши учундир. Албатта, У кўп мағфират қилувчи, яхшиликни ниҳоятда қадрловчи Зотдир». (Фотир сураси, 29-30 оятлар).