Учинчи кеча: Рўза ибодатининг саккиз хислати
Бўлимлар: “Рамазон кечаларида”
Аллоҳ буюрган ибодатлар қандай турга мансуб бўлмасин, уларнинг ҳаммаси ҳам ўзига хос хислатлар ва ноёб фойдаларни ўз ичига олган бўлади. Жумладан, рўза ибодати ҳам у хоҳ Рамазонда бўлсин, хоҳ бошқа пайтда тутиладиган рўза бўлсин, ниҳоятда кўп фазилатларга эга. Биз бу суҳбатда фикр юритиш учун ана ўша хислатлардан саккизтасини танлаб олдик:
- Рўза пайғамбарлар ва солиҳ инсонлар одатларидандир.
- Рўза тақво омилларидандир.
- Рўза жаҳаннам ўтидан пардадир.
- Рўза – жаннат йўли.
- Рўза – гуноҳларга каффорат.
- Рўзани Аллоҳ Ўзига боғлаган.
- Рўза – тарбия мактаби.
- Рўза икки дунё шодлигидир.
Podcast: Play in new window | Download