Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ сийратлари (150-204 ҳижрий)
Бўлимлар: Илм ва уламолар
Тўхтабой масжиди, Тошкент.
18 шаъбон 1415 ҳ. (20 январ 1995 м.)
- Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ Ал-Қураший раҳимаҳуллоҳ яшаган давр 150-204 ҳижрий (767-820 милодий) йиллар;
- Фақирона ҳаёт кечирган, ёшлигидан илмга ташна бўлган, ўсмирлик чоғидаёқ фатво беришга ҳақли деб эътироф этилган имом;
- Аввалги имомларнинг ҳадис ва ижтиҳод мактабларини ўзида мужассам этган аллома;
- Имом Шофеийнинг кун тартибларида турадиган илмий дарслар; 1. Қуръон ва тафсир илмлари, 2. Ҳадис илмлари, 3. Фиқҳ ва Усули фиқҳ борасида савол-жавоблар, 4. Араб тили фанлари, 5. Адабиёт ва шеърият …
- Уламоларнинг бошларидан ўтадиган турли хил мусибатлар ва азиятлардан имом Шофеийнинг насибалари;
- Имом Шофеий ва халифа Ҳорун Ар-Рашид ўрталаридаги суҳбатдан ибратлар;
- Буюк имому алломаларга қарши чиқадиган ва турли фитналарга сабаб бўладиган жўн одамлар ўша замонларда ҳам учраб турган.
- Уламоларга беҳурматлик қиладиганлар қаршисида уларни муқаддаслаштириб юборадиганлар ҳам бўлади.
- Имом Шофеий ёзган илмий асарлари ҳақида қисқача маълумот;
- Имом Шофеий устозларига бўлган эҳтиром ва одоблари туфайли ихтилофли масалалар ҳақидаги китобларини маълум муддат ошкор қилмай турганлар.
- Имом Шофеий энг кучли шоир бўлсаларда, умрларини шеъриятга эмас, Қуръон ва Суннат илмларига бағишладилар.
- Вафотларидан олдин Парвардигорга илтижо қилиб айтган шеърий муножотларидан иқтибос:
ولما قسـا قلبي وضـاقت مذاهبي *** جعلت الرجـا مني لعفوك سُلَّمــاً
تعاظمنـي ذنبـي فلمـا قرنتــه *** بعفوك ربي كان عـفوك أعظمــا
فما زلتَ ذا عفوٍ عن الذنب لم تزلْ *** تـجـود وتعـفو منةً وتكرُّمـــاً
- Имому алламоларнинг ҳаётларидан ўрганишимиз лозим бўлган долзарб сабоқ.
«Ислом Овози» таҳририяти
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download