Урва ибн Зубайр раҳимаҳуллоҳ сийратлари ва савол-жавоблар

Бўлимлар: Илм ва уламолар

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар

  • Тобеинлар саҳобалардан кейинги улуғ зотлар;
  • Жаннатга башорат берилган кишининг ўғлони;
  • Каъбатуллоҳ ёнида Аллоҳдан сўралган тилаклар;
  • Мадина аҳлининг энг буюк фуқаҳоларидан бири;
  • Намозга ошиқ бўлган, Қуръон билан яшаган раббоний олим;
  • Хурмозорларини халойиқ учун очиб қўядиган саховатпеша;
  • Оғир имтиҳонларда сабру сабот билган турган Аллоҳнинг дўсти;
  • Зикр қилганда ҳеч қандай оғриқни сезмайдиган обид;

Савол-жавоблар:

  1. Кечаси таҳажжуд намозлари ўқилганда витр намозини энг охирида ўқиш афзал. Витрни ўқиб бўлганидан сўнг яна нафл намоз ўқимоқчи бўлса, у ҳам жоиз;
  2. Фарз намозни алоҳида ўқиган одам баланд овоз билан ўқиши шарт эмас;
  3. Ҳадисларни уламоларнинг ҳузурларида шарҳлари билан ўқиш лозим;
  4. «Ўзим мустақил илм оламан, устозлар керак эмас», деган одам албатта адашиб кетади;
  5. Ҳеч қайси оят ёки ҳадис бир-бирига асло қарама-қарши бўлмайди. Зоҳиридан қарама-қаршига ўхшаб кўринган ҳадисларнинг шарҳини уламолар баён қилиб берганлар;
  6. Беҳаё суратларни кўтариб юрганларга танбеҳ! Баъзи содда одамлар кофиру фосиқ кимсаларни ўзлари билиб-билмасдан машҳур қилиб берадилар;
  7. Таҳорат бузилиши ҳақида васваса ва гумонларга эътибор бермаслик лозим. Таҳоратни бузадиган нарса очиқ-ойдин бўлмагунга қадар таҳорат бузилмайди.
  8. Қуръон ўқилаётганда сажда оятини ўқиган киши ҳам, эшитган киши ҳам, хоҳ намозда бўлсин, хоҳ намоздан ташқарида бўлсин, сажда қилиши лозим;
  9. «Ё пирим» деган одам бу сўз ширк бўлишини билиб туриб айтса ширк бўлади, маъносини билмасдан айтса ширк бўлмаса ҳам гуноҳ бўлади. Инсон оғзидан чиқаётган сўзларига эҳтиёт бўлиши лозим;
  10. Масжидга кирганда намоз ўқиётган ёки тиловат қилаётган кишига салом берилмайди.
  11. Мажсидга кириш дуоси: «اَللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أبْوَابَ رَحْمَتِك» (Эй Аллоҳ, Ўзинг менга раҳмат дарвозаларингни очгин).
  12. Фолбинлик қилиш (келажак воқеаларни – ғайб илмини даъво қилиш) куфр. Фолбин кимсанинг намоз ўқигани бефойда. Унга иқтидо қилиш ҳам жоиз эмас;
  13. Тумор ичига Қуръон суралари ёзилган бўлса ҳам у жоиз эмас. Қуръони карим тақиб юрилиш учун нозил бўлмаган, балки уни ўқишимиз ва унга амал қилишимиз учун;
  14. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам «ким тумор тақса Аллоҳ унинг ишини битказмасин», деган маънода дуоибад қилганлар;
  15. Хатна қилиш суннат. Исломга янги кирган одамга хатна қилиш шарт эмас.
  16. Мисвок ва хатна каби суннат амалларнинг тиббий жиҳатдан ҳам фойдалари жуда кўп;
  17. Мусулмонларнинг бирлигини сақлаш учун илмсиз имомга бўлса ҳам иқтидо қилинади.