Адий ибн Ҳотим Тоий розияллоҳу анҳу ҳаётларидан ибратлар

Бўлимлар: Илм ва уламолар

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар

 Таҳририятдан:

Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳу ҳаётларидан олинадиган ибратларнинг баъзиларини, Қори аканинг ушбу маърузалари асосида, қисқа-қисқа нуқталарга ажратилган ҳолда ёзиб чиқдик:

  1. Динга қандай хизмат қилишни билиш учун замони саодат илмларини ўрганишимиз лозим;
  2. Исломга қарши чиқишга сабаб бўладиган омиллар: мансабпарастлик, ҳасад, кибру ҳаво  …
  3. Ислом ва мусулмонлар ҳақида ёлғон ахборотлар тарқатиб, содда одамларни алдаб туриш сиёсати қадимдан мавжуд;
  4. Ислом ҳар бир инсоннинг ўзига яраша ҳурматини сақлайдиган, жоҳилият қуллигидан қутқарадиган дин;
  5. «Ислом одамларни қул қилишга рухсат беради» деган даъволарга мухтасар жавоб;
  6. Адий ибн Ҳотим Исломдан қочишида ўзининг синглисини ташлаб кетиши;
  7. Мусулмонларга асир тушиб, сўнг озод этилган аёлнинг Расулуллоҳ ҳақларида гувоҳлиги;
  8. Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳунинг Исломга кириш учун Расулуллоҳ ҳузурларига боришлари;
  9. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Адий ибн Ҳотимни кутиб олишлари ва келажак воқеалар ҳақида хабар беришлари;
  10. Адий ибн Ҳотим ҳаётлари давомида набавий башоратларни ўз кўзлари билан кўришлари;
  11. Исломга саховатпешалик билан даъват қилиш аҳамияти;
  12. Аввалида мол-дунёга қизиқиб Исломга кирадиган киши ҳам Ислом қаҳроманига айланиши мумкин!
  13. Аллоҳ йўлида мол-дунёларини сарфлаб хизмат қиладиганлар жонларини фидо қиладиганлардан олдин зикр қилинган;
  14. Аҳли илмлар тирикчиликка берилиб қолишлари ёки баъзи кишиларнинг шошма-шошарлик қилишлари туфайли таълим-тарбия ишлари тўхтаб қолиши ачинарли аҳвол!
  15. Савол-жавоблар:
  • Мусиқадан тавба қилган киши мусиқа асбобларини сотиб юбориши жоизми?
  • Шайтон ва жинлардан сақланиш учун Қуръони каримни тиловат қилиб туриш лозим.