Сироти мустақим – илм олиш ва унга амал қилиш
Бўлимлар: Илм ва уламолар
Шайх Обидхон қори, Тўхтабой масжиди
1413 ҳ. 16 жумодал-охира (1992 м. 11 декабр)
- Намозларимизнинг ҳар бир ракъатида илмига амал қилмайдиганлардан ва илмсизлиги туфайли адашиб кетганлардан бўлиб қолмасликни сўраб дуо қиламиз;
- Аллоҳ ўргатган илмни яширадиган «уламолар» яҳудларга ўхшаб қоладилар;
- Илмсизлик билан турли-туман амалларни қилиб юраверадиган омилар насороларга ўхшаб қоладилар;
- Сироти мустақим тўғри ва ўрта йўл: Аллоҳ таоло уларга инъом этиб, манфаатли илм билан солиҳ амал қиладиган зотларнинг йўли.
- Нарсаларнинг ташқи кўриниши билан ички ҳолати бир-бирига боғлиқ, бир-бирига тортиб кетади;
- Янги йил, туғилган кун ва наврўз байрамларини нишонлайдиганлар ўзларини аҳли китоб ва мушрикларга ўхшатган бўладилар.
Podcast: Play in new window | Download