«Ўзбеклар Стокҳолмда намойиш ўтказди»
Ўзбекистондаги диндор аëлларнинг тазйиққа
учраëтгани муҳожиратдаги мусулмонлар
норозилигига сабаб бўлди / Озодлик
Стокҳолмнинг Медборгарпластен майдонида «Ўзбек оналарига озодлик!”, «Ўзбекистонда қийноқлар тўхтатилсин!” шиорларини кўтарган ўзбекистонлик муҳожирлар тадбири маҳаллий ахборот воситалари томонидан ёритилди.
Намойиш ташкилотчиларидан бири¸ ўзбекистонлик таниқли уламо Обидхон қори Назаров бундай намойишни тақозо қилган сабабларга тўхталади.
– Бу тадбир Швецияда яшаëтган ўзбекистонлик муҳожир мусулмонлар томонидан ташкил қилинди. Бунинг сабаби¸ мана яқинда эшитилган Қарши шаҳрида 30 нафар аëлнинг қамоққа олингани ва уларнинг жуда ҳам қаттиқ қийноқлар билан тергов қилинаëтгани жуда кўпчиликка таъсир қилди. Аëллар¸ айниқса¸ йиғлаб жуда ҳаяжонга тушдилар. Мана бу ерда жуда кўп эркак ва аëллар мана шунга ўзларининг сўзларини айтиш учун чиқишди. Аëлларни қийноққа солиш¸ аëлларни бундай таҳқирлаш жуда ҳам оғир ҳолат. Бундай нарса ҳеч бир вақтда кўрилмаган. Яқин тарихда учрамаган нарса эди. Шунинг учун бу кўпчиликка қаттиқ таъсир қилди ва зудлик билан Швеция пойтахтидаги майдонлардан бирига йиғилиб¸ ўзимизнинг норозилигимизни ва ташвишимизни изҳор қилаяпмиз¸ дейди Стокҳолмдаги намойиш ташкилотчиларидан бири Обидхон қори Назаров.
Тадбирда қатнашган асли қашқадарёлик муҳожир Ҳасан Темиров намойиш иштирокчилари шу йўл билан Европа жамоатчилиги эътиборини Ўзбекистондаги мусулмонларнинг аянчли қисматига жалб этишга уринишаëтганини айтади:
– Биз ҳозир¸ Швецияда яшайдиган ўзбек муҳожирлари¸ Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳрининг марказий майдонида Ўзбекистондаги аëлларга нисбатан бўлаëтган қийноқлар ва оддий мусулмонларга бўлаëтган тазйиқларга ўз норозилигимизни изҳор қилиб¸ намойиш ўтказаяпмиз. Бу ерда 10 нафардан ортиқ аëллар ва 50 нафарга яқин эркаклар иштирок этаяпти. Ҳаммамиз лозунглар кўтариб олганмиз. Бу лозунглар швед¸ инглиз ва ўзбек тилларида ëзилган. Ўзбек тилидаги лозунгларда «Ўзбекистон қийноқлар тўхтатилсин”¸ «Маҳбус аëллар озод қилинсин”¸ «Қамоқхонага оддий мусулмонларни ноҳақ қамаш тўхтатилсин” каби шиорлар ëзилган. Биз ўз мурожaатимизни швед¸ инглиз ва ўзбек тилида ўқиб эшиттираяпмиз. Маҳаллий аҳолининг ҳам қизиқиши катта.
Озодлик: Қанақа қизиқиш билдиришаяпти? Ўтган-кетганлар нима дейишаяпти?
Ҳасан Темиров: Маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан кўплаб мухбирлар келган. Интервьюлар олишаяпти. Ўтган-кетганлар бизнинг мурожаатларимизни эшитиб¸ ажабланиб «Ўзбекистонда шунақами? Шунақа қийноқлар қўлланиладими?” деб саволлар беришаяпти.
Озодлик: Бу пикетни қайсидир расмий бинонинг олдида ўтказаяпсизларми?
Ҳасан Темиров: Биз бу пикетни Стокҳолм шаҳридаги Медборгарпластен майдонида ўтказаяпмиз. Яна бир нарса айтмоқчиман. Мурожаатномалар ëздик. Ҳозирги кунда биласиз Швеция Европа иттифоқига раислик қилаяпти. Биз мурожаатномаларни Швеция парламентига¸ Евроиттифоқ раисига¸ хусусан Швеция Бош вазирига ва ҳар хил инсон ҳуқуқлари бўйича тегишли ташкилотларга учта-тўртта тилда тақдим қиламиз. Асосий мақсадимиз¸ Ўзбекистон ичкарисидаги оддий аëлларга қийноқлар тўхтатилсин.
Озодлик: Намойишнинг ўтказилишига ким ëрдам берди? Маҳаллий ëки халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари бирор ëрдам кўрсатишдими?
– Биз буни Надежда Отаеванинг «Марказий Осиë инсон ҳуқуқлари ассоциацияси» билан ҳамкорликда ўтказаяпмиз. У киши ўзларининг маслаҳатларини бериб турдилар. Швецияда яшайдиган мусулмонлар¸ оддий ўзбекистонлик муҳожирлар¸ у ким бўлишидан қатъий назар¸ биз сиëсий бир нарсани мақсад қилганимиз йўқ. Мақсадимиз «Озодлик берилсин¸ ҳуррият берилсин¸ қийноқлар тўхтатилсин”. Ҳозир Қарши шаҳрида 30 нафардан ортиқ аëллар қамалди. Қаттиқ қийноқлар билан қийналаяпти. Ҳозир ҳам шу давом этаяпти¸ дейди Ҳасан Темиров
Манба: Озодлик радиоси