Квас ичиш жоизми?
Савол: Ҳозир ҳаво иссиқ вақтида яхна ичимлик ҳисобланадиган квас ҳақида нима дейсиз? Баъзилар ҳаром дейишаяпти, шунинг жавоби жуда зарур, жавоб берарсиз, деган умиддамиз. Яна cизнинг масжидингизда намоз ўқиган биродарлар сизга Аллоҳнинг саломини етказишимни айтишди. Барча …лик биродарлардан салом.
Иномжон.
Жавоб: Салом йўллаган барча биродарларга «Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!» Аллоҳ ҳаммаларидан рози бўлсин.
Квас ҳақидаги маълумотлар билан танишар эканмиз, бу моддага берилган таърифларга кўра унинг маст қилувчи ичимликлар қаторига киритиб бўлмаслигини айта оламиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
«مَا أَسْكَرَ كَثِيرُهُ فَقَلِيلُهُ حَرَامٌ.»
رواه الترمذي (1865) صححه الألباني .
«Кўпини истеъмол қилганда маст қилувчи нарсанинг ози ҳам ҳаромдир»
(Термизий ривояти).
Агар квасни кўп миқдорда ичиш инсонни маст қилмас экан, уни ҳаром деб ҳукм қилишга асос топилмайди.
Энди масаланинг тафсилотига ўтамиз…
Podcast: Play in new window | Download