Мусофир қачон муқимга айланади?

Бўлимлар: 02. Намоз

Савол: Мусулмон одам мусофир юртга борганда неча кун туришни ният қилса муқим ҳисобланади? Мусофир юртдаги қийинчиликлар муқим бўлмасликка сабаб бўладими? Мисол учун кўчада хотиржам юра олмаслик.

Абдуллоҳ.

Жавоб: Аввало мусофир нима, муқим нима, шунга қисқача таъриф бериб кетайлик.

Ўз юртидан маълум узоқликда жойлашган ерга (тахминан 83 км масофада) сафар қилган одам мусофир саналади ва Шариатда мусофирлик учун алоҳида ҳукмлар жорий қилинган. Мусофир одам тўрт ракъатли фарз намозларни икки ракъатга қисқартириб ўқийди. Буни намозни қаср қилиш дейилади. Рамазон ойи бўлса, рўзасини очиши мумкин ва сафардан қайтгандан сўнг тутиб беради.

Муқим эса ўз юртида доимий яшаётган одам ёки бошқа юртга сафар қилиб боргандан сўнг ўша ерда маълум муддатга сафарини тўхтатиб, вақтинча истиқомат қилаётган одам.

Энди Абдуллоҳнинг саволларига келсак, у киши «Мусофир юртга борганда неча кун туришни ният қилса муқим ҳисобланади?» деб сўраганлар. Бу масала бўйича уламолар ўрталарида бир неча хил қарашлар мавжуд. Бунинг сабаби шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мусофир одам ўзга юртда неча кун турса муқимга айланиши ҳақида бирор сўз айтмаганлар. Шунинг учун олимлар у зотнинг ўзлари сафарлар давомида қандай йўл тутганларини чуқур ўрганишган ва шунга асосланиб хулосалар чиқаришган. Расулуллоҳнинг сафарлар пайтида қилиб кўрсатган суннатларидан эса бир эмас, бир неча хил хулосалар олишга асос топилади.

Расулуллоҳнинг амаллари ва саҳобаларнинг таъвилларидан келиб чиққан ҳолда ҳанафий олимлар ўзга юртга бориб, ўн беш кун туришни ният қилган одам мусофирлик ҳукмидан чиқиб, муқимга айланади, дейишган.

Моликий, шофеий ва ҳанбалийлар эса инсон бегона юртда тўрт кун туришни ният қилиши билан муқим бўлади, дейишган. Бу олимларнинг ҳар қайсилари саҳиҳ ҳадислардан ўзларининг ҳужжатларига эгадирлар.

Энди ҳадисларга мурожаат қиламиз…