Исломда «толерантлик» бўлиш мумкинми?

Бўлимлар: 01. Эътиқод

18 октябр, 2008

Савол: Менда шу кунларда бир савол туғилиб қолди. Динимиз Исломда «диндаги толерантлик» ёки бошқа дин вакиллари билан муносабат хақида нима дейилган? Исломда «толерантлик» бўлиши мумкинми? Олдиндан раҳмат.

Абдуҳалим.

Жавоб: Бу саволга жавоб беришда бир оз кенгроқ, батафсилрок тўхташга тўғри келади. Янги пайдо бўлган ҳар бир атамани, терминни кўр-кўрона қабул қилавериш жоиз бўлмайди. Айниқса Ислом динига алоқадор бўлган масалада пайдо бўладиган янгиликка ҳушёрлик билан ва оқилона муносабатда бўлиш лозим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки, бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, бас у иш унинг ўзига қайтарилади». (Бухорий ва Муслим).

عن أم المؤمنين عائشة رضي الله عنها قالت : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : ( من أحدث في أمرنا هذا ما ليس منه فهو رد ) رواه البخاري و مسلم .

يقول الله تعالى : { اليوم أكملت لكم دينكم وأتممت عليكم نعمتي ورضيت لكم الإسلام دينا } ( المائدة : 3 )

Аллоҳ айтади:

«Бугун Мен сизларга динингизни мукаммал қилиб бердим ва неъматимни тўла-тўкис ато айладим. Сизларга Исломни дин бўлишига рози бўлдим». (Моида, 3).

Ислом мукаммал дин. Дунёда нимаики яхшилик бўлса, Ислом унга бошлаган, нимаики ёмонлик бўлса, бизни ундан қайтарган. Бирор нарсани ўз ҳолига ташлаб қўймаган.

Маълумки, атамалар ёки терминлар ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Улар ўзининг хос тарихий ва умумий маъноларига эга бўлади. «Толерантлик» сўзининг ҳам ҳар хил талқинлари бор. Бир таърифда: «Толерантный человек уважает убеждения других, не стараясь доказать свою исключительную правоту» дейилади. Яна бошқасида: «Активная позиция в процессах: – познания и признания своего «Я» и позиции другого (гностический уровень);» дейилган. Шу икки таърифда бир-бирига номутаносиблик кўринади.

Агар биз «толерантнлик» деган иборанинг изоҳи нима деган масалада келишиб олмасдан Исломга олиб кириб қўллай бошласак, ҳар ким ўзининг тушунчасидаги «толерантлик»ни гапиравериши ва охир-оқибат ихтилофлар келиб чиқиши мумкин.

«Решающей главой в истории толерантности явился кромвелевский период английской истории 17 в. В то время среди различных пуританских сект, входивших в армию Кромвеля, только индепенденты и левеллеры были заинтересованы в свободе и терпимости. Согласно их взглядам, ни одно убеждение не может быть настолько непогрешимым, чтобы ему в жертву можно было принести другие убеждения, существующие в сообществе.
http://www.krugosvet.ru/articles/10/1001072/1001072a1.htm

Бу таърифда «бирорта таълимот гуноҳсиз эмас» деб айтилаяпти. Бу эътироф «толерантлик» тарихида мавжуд бўлган ҳаракат ва таълимотларнинг ўзларига ўзлари берган холис баҳоси деб қаралиши керак.

«В целом толерантность была установлена как в Англии, так и в Америке не столько в качестве идеального принципа, сколько по необходимости – когда было разрушено монолитное единство общества. Оказалось, что в обществе будет больше мира, если не пытаться навязывать ему сверху религиозного единства».

Бу сўзлар яхлит жамият парчаланиб кетган, бирлик йўқолган, энди ана ўша бирликни қайта тиклаш зарур бўлган муҳитда айтилаяпти. Яна бу парчаланишнинг сабабчиси дин деб кўрсатилаяпти. Тинчликка эришиш йўли диний бирликдан холи бўлиш деб айтилаяпти.

Примечательно, что проблема толерантности впервые возникла в западной цивилизации именно на религиозном уровне, а религиозная толерантность положила начало всем другим свободам, которые были достигнуты в свободном обществе
…..
Агар ғарбда ўша пайтда дин бошқа эркинликларни тўсиб турган бўлса, жамият эркинлигининг ривожи учун дин сабр қилиб ўз ўрнини бўшатиб берган ва «толерантлик» шундан келиб чиққан бўлса, Ислом инсониятни унинг эркинликлари билан таъминлаш учун келган диндир. Ислом инсонни қулликдан озод қилиб, ҳамма эркинликларини олиб берган. Замонавий дунёнинг баъзи тараққий этган мамлакатларида аёллар, ҳатто эркаклар бугунги ҳуқуқларига эришганларига ҳали эллик йил ҳам бўлмаганлари бор. Ҳолбуки ўша ҳуқуқлар Ислом динида Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётлик пайтларидаёқ кафолатлаб берилган. Масалан, сайлаш, сайланиш, шахсий мулкка эга бўлиш ва ҳоказо ҳуқуқларни эслашингиз мумкин.

«Психологические аспекты…

«Толерантность» – один из самых популярных терминов в современной отечественной и зарубежной социально-политической, культурологической и правоведческой литературе. Существует множество гуманитарных подходов к определению и исследованию толерантности, однако при этом ее собственно психологические трактовки фактически отсутствуют. Психологическая проблематика толерантности находится на самых ранних этапах исследования».

http://www.krugosvet.ru/articles/10/1001072/1001072a1.htm

«Толерантлик»нинг руҳий муаммолари билан шуғулланиш ҳали ўзининг энг бошланғич босқичларида турибди». Модомики бу ишлар ҳали ниҳоясига етмаган экан, «толерантлик» иборасини ўрни билан, содда тарзда ишлатиш керак. Агар унинг тарихий мазмунларини назарда тутган ҳолда қўлланадиган бўлса, мулоҳаза ва баҳслар келиб чиқади.

Агар Исломда жиноят ва ҳаром саналган бир иш бошқа динда ёки бир жамиятда жиноят саналмаса, Исломда «толерантлик» йўқ деган хулоса чиқариш мумкин эмас.

Худди шунинг акси: Ислом инсоннинг ҳаққи-ҳуқуқи деб тан олган бир қатор ҳолат ёки амалларни қайсидир давлатлар ёки тузумлар рад этади. Ўша ишларни қилганларни, масалан соқол қўйган эркакларни, ҳижоб ўраган аёлларни, намоз ўқиган ёшларни таъқиб қилади, ўқишдан ишдан ҳайдайди, қамоққа ташлайди. Яна улар толерантлик ҳақида чиройли сўзларни гапиради. Аслида ана ўша тузумлар Ислом ва мусулмонларга нисбатан «толерантли» бўлишни ўрганишлари керак.

Сўз ва фикр эркинлигини ҳар хил тузумлар ўзича тушунади. Масалан баъзи жамиятлар динни ва пайғамбарларни масхара қилишни сўз эркинлиги деб тушунса, шу ишни тақиқлаш фикрини эркинликни бўғиш деб баҳолайди. Шундан келиб чиқадиган бўлса кимдир «толерантлик» деганда динни масхара қилганда бошқалар жим туришини истайди. Аммо баъзи давлатларда бундай иш қонун билан тақиқланган.

Исломда ҳам ўзгача фикрга ҳурмат билан қарашга, ўзга дин вакилларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга буюрилган. Улар ўз ибодатларини бемалол адо қиладилар.

Аммо Исломда ўзга фикр дегани бошқанинг эътиқодини масхара қилиш мумкин дегани эмас.

Исломда факт ва ҳужжатларга асосланган тарзда, одоб ва ҳурмат доирасидан чиқмаган ҳолда ҳар бир мусулмон бошқа бир шахсни танқид қила олади, ўз фикрини очиқ айтади. У давлат бошлиғига қарши фикр билдириши мумкин. Ҳатто шундай ҳолатлар ҳам бўлганки, саҳобалар разияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёвий масалалардаги сўзларига ҳам хилоф фикрларни билдиришган ва Расулуллоҳ уларнинг сўзларини қабул қилганлар.

Шунинг учун агар Ғарб жамиятида Исломда «толерантлик» борми деб сўралса, «ҳа «толерантлик»нинг энг гўзал намунаси Исломда» деб жавоб бериш керак. Аммо Исломдан узоқ бўлган одамнинг тушунчасидаги «толерантлик» бошқа маъноларни ҳам ифодалашини назардан қочирмаслик зарур.

Ўзаро суҳбатларда ўзбек тилидаги «бағри кенглик», «сабр-тоқатлилик» деган иборалар тушунарлироқ ва ўринлироқ бўлади валлоҳу аълам.
Ислом динидаги, Аҳли сунна мазҳаблари Исломнинг турли қарама- қарши фикрларга қанчалик сабр бардошли эканига ёрқин мисол бўла олади…