Жумъа одоби, озодалик ва тартиб-интизом аҳамияти


• Жумъа кунининг айрим одоблари:

  1. Ғусл қилиш;
  2. Тишларини мисвок билан яхшилаб тозалаш;
  3. Эртароқ тайёрланиб бориш;
  4. Хушбўй ҳидли бўлиш;
  5. Кийимларини, уйини, маркабини ва барча нарсаларини покиза ва гўзал суратда қилиш;
  6. (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп-кўп салавотлар айтиш, ўзи учун ҳам Ислом ва мусулмонлар учун ҳам яхши тилакларини сўраб дуо қилиш) ;
  7. (Каҳф сурасини тиловат қилиш, кундалик зикрлар ва нафл намозлар ўқиш) ;
  8. Сафда ўтирганларнинг орасини бўлиб ўтмаслик;
  9. (Хутбага қулоқ тутиб ўтириш ва жумъа намозини мукаммал бажо этиш) ;
  10.  (Қариндошлар, қўни-қўшнилар ва камбағаллар ҳолидан хабар олиш).

• Умумий одоблар:
– Мусулмон киши тартиб-итизомли, ҳамма жойи топ-тоза, бошқалар унга ўхшашни ҳавас қиладиган инсон бўлиши лозим;
– Озодаликка эътибор бериш риё ёки кибр ёки дунёга берилиб кетиш эмас, балки мусулмонларни ҳурмат қилиш, Ислом нақадар улуғ ва гўзал дин эканлигини изҳор этишдир;
– Аллоҳ таоло инсонни покиза табиатли қилиб яратган;
«Аллоҳ гўзал, гўзалликни севади…», «Таҳорат – поклик иймоннинг ярмидир…». (Ҳадиси шариф, имом Муслим ривояти).

• Тартибсизлик ва нопоклик ҳақида мулоҳазалар:
– Айрим инсонлар аъзои баданларини, кийимларини, уйларини, маркабларини тоза ва соғлом ҳолда сақламасликлари жуда ачинарли ҳолат;
– «Баъзилар уйлари ва машиналарининг аҳволига қарамай қўйганлар, эшикларни ёпиш учун қулоғини тагига тарсаки туширгандек 4-5 мартадан қарс-қарс уриш керак бўлиб қолган…».
– Кичкина ишлари бетартиб бўлган одам катта ишларнинг ҳам расвосини чиқаради, Аллоҳ асрасин …

«Жумъа сураси тафсири»дан лавҳа
Тўхтабой масжиди, Тошкент, 90 йиллар

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi