Автоҳалокатга сабаб бўлган инсоннинг ҳукми қандай?
Cавол: 2009 йил 6 май куни отамни Собир Раҳимов метроси яқинидаги катта машина йўлида 21 ёшли ўспирин бир йигит «Нексия» машинасида катта тезлик билан келиб отамни уриб кетди… 1-2 соат ичида операция бўлимда отамнинг жони узилди…
Йигитнинг отаси нима қилиб берай, оғирингизни енгил қилмоқчиман, эҳсонингизга қўй олиб берайми, деб бизнинг уйимизга бир неча маротаба келди. Лекин катта акам «Бизни ўз ҳолимизга қўй, эҳсондан кейин бафуржа гаплашамиз», – деб йигитнинг отасини қайтардилар…
«Нексия» бошқарган йигитнинг ҳукми қандай?
Биз оиламиз билан нима қилишни билмаяпмиз. Илтимос қори ака, шу воқеадан хулоса қилиб, бизга энг тўғри йўлни, исломий йўлни тушунтириб берсангиз.
Аллоҳим барчаларимизга бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам яхшилик ато этсин, омин!
Ҳурмат ила Нодиржон.
Жавоб: Автоҳалокат туфайли инсон ўлимига сабаб бўлиш хато қилиб одам ўлдириш деб ҳисоб қилинади. Шунинг учун унга билмай одам ўлдириб қўйган инсонга қўлланадиган ҳукмлар татбиқ қилинади…
- Хато қилиб одам ўлдиришнинг ҳукми;
- Инсон ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қотил ҳукмида бўлади;
- «Дия» (хун ҳақи) тўлашнинг ҳикмати;
- Хун ҳақини тўловчилар кимлар?
- «Дия» қандай молдан берилади?
- Инсон ҳаёти муҳтарам ва мукаррамдир;
- Ҳайдовчининг ихтиёридан ташқари сабаблар.
Podcast: Play in new window | Download