3 ноябр душанба – Ошуро куни (1436 йил, Муҳаррам ойи, 10-кун)
Бир қатор Исломий саҳифалар тарқатаётган хабарларга қараганда, бугун (1435 йил, 29 зулҳижжа, пайшанба куни) янги ҳилолни кўриш имкони бўлмади.
Шунга биноан 2014 йил 24-октябр жума куни 30 зулҳижжа , 1435 йилнинг энг охирги куни ҳисобланади.
2014 йил 25-октябр шанба куни эса янги ҳижрий 1436 йилнинг биринчи ойи бўлмиш Муҳаррамнинг биринчи куни бўлади.
Муборак Ошуро (Муҳаррам ойининг 10-куни) 2014 йил 3 ноябр душанба кунига тўғри келади.
Ошуро Исломдаги улуғ айёмлардан биридир. Бу кунда рўза тутиш суннат. Ошуро рўзаси бир йиллик гуноҳларни ўчиради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Муҳаррамнинг 9-куни (Тосуъо)ни ҳам Ошурога қўшиб рўза тутишга тарғиб этганлар.
Умид қиламизки, биродарларимиз бу куннинг баракотларидан кўпроқ насиба олишга ҳаракат қиладилар.
Ошуро куни ҳақида устозимиз Обидхон қори аканинг мана бу боғламалардаги суҳбатларидан фойда олишга таклиф қиламиз, Аллоҳ у кишига шифойи комил ато этсин: