Фатво сўраш ва фатво бериш ҳақида қисқа эслатма
2009 йил Озодлик радиосидаги мулоқотдан лавҳа
- Фатво омонат, Аллоҳ йўлидаги омонат, бунга Аллоҳдан қўрқадиган одамлар амал қилишади:
Давлатлар ўзларининг сиёсатларини маъқуллайдиган фатволар чиқарилишини талаб қиладилар. Бунда холислик йўқолади, муфтийларга ишонч йўқолади ва мана бундан иккинчи нуқта келиб чиқади:
Халқ ўртасида расмий диний идораларга ишончсизлик пайдо бўлади, одамлар ўзларининг холис муфтийларини қидиришади, фатво беришга лойиқ одам ҳам, нолойиқ одам ҳам аралашиб кетади, мана шундай яширин, махфий, норасмий йўлларда кўп хато ишлар содир бўлади.
- Фатво сўрамоқчи бўлган одамга тавсия:
Фатвони дуч келган одамдан сўраш тўғри келмайди. Сўраладиган одам ўзининг илми билан, тақвоси билан, яхши хулқи билан танилган бўлсин.
- Фатво бериш жоиз бўлмайдиган ўринлардан:
1. Инсон ўзи Қуръон ва Ҳадис далилларидан ҳукм чиқаришни билмаса, (илмий) кучи етмаса, фатво бериши жоиз эмас.
2. Бераётган фатвосининг оқибати яхши бўлмаган натижаларга олиб келишини сезса, бунда ҳам фатво беришдан тўхташи лозим!
Podcast: Play in new window | Download